Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.
Тошкентда «гармошка» автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли «манёвр»лар қилди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, «қора рўйхат»га қўшилди, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан судга тақдимнома киритилди.
Футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Миср билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди. У бўлажак рақибнинг кучли томонлари ҳамда имкониятларини яхши билишларини ва олдинги ўйиндан керакли хулосалар чиқарилганини таъкидлади.
KIA ва Chery автомобиллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, гибрид ва электромобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётган ADM Jizzakh раҳбари Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун тўловларни қайтаришни таклиф қилди. У автомобилларни расмий дилер орқали сотиш тартибига қайтишни ҳам сўрамоқда.
«Дедпул ва Росомаҳа» ва яна учта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, кўргазмалар, Тоҳир Содиқов концерти, юлдузли фестиваль, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Рақобат қўмитаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ўтказган 26,5 млрд сўмлик тендерида «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг бузилгани аниқланди.
BYD Uzbekistan Factory Сергели туманидаги портлаш пайтида шикастланган ва Хитойдан олиб келинган автомобилларнинг бир қисми таъмирлаш учун ажратиб олинганини тасдиқлади. Компания аввалроқ 850 та автомобилни таъмирлаш бўйича тендер эълон қилганди. Машиналар тизимдаги корхоналар орасида сотилмоқда.
ДХХ Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Андижон вилоятларида турли гиёҳвандлик ва «Регапен» каби кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Наркотик моддалар ва дориларнинг аксарияти Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган (фото, видео).
Президент Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади. Ҳарорат +43…+45 даражагача боради.
Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида назоратдан четда қолган 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни соғ-саломат олиб чиқди.
Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.
Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.
25 июль куни Олимпия ўйинлари камондан отиш баҳсларининг 1-саралаш босқичи бошланди. Унда Зиёдахон Абдусатторова 649 очко тўплаб, 34-ўринни банд қилди. Амирхон Содиқов эса 674 очко билан 13-натижани қайд этди. Улар 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.
МБ асосий ставкасининг 13,5 фоизга туширилиши пул-кредит шароитларининг қатъийлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатмайди — унинг «чекловчи» характери сақланиб қолади, деди МБ раиси. Унинг сўзларига кўра, регуляторнинг асосий мақсади жорий йил охиригача инфляция даражасини 9 фоизга туширишдир.
1 ноябрдан бошлаб жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумуш, 65 граммгача бўлган тилла тайёр заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан, ундан юқори оғирликдагиларини эса декларация асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилади.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан икки баробар кўп. АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Польшадан тушумлар кескин ошди. Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг