Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди
21 январь 2025, 18:42

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди

Туркияда тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин қурбонлари сони 66 тага етди, 51 киши жароҳатлангани маълум бўлди. Тергов доирасида 4 киши, жумладан, бизнес эгаси ҳам қўлга олинган.

Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин
21 январь 2025, 18:08

Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин

Товарларни ўз вақтида етказиб бермагани учун сотувчиларга пеня жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси бу меъёр электр, газ ва сув таъминотидаги узилишларга ҳам татбиқ этиладими, дея сўради.

Бухорода саксовул кесиб, уни олиб қочиб кетаётганлар инспекторлар машинасига зарар етказди
21 январь 2025, 17:43

Бухорода саксовул кесиб, уни олиб қочиб кетаётганлар инспекторлар машинасига зарар етказди

Олот туманида ноқонуний саксовул кесиб, олиб қочмоқчи бўлганлар ушланди. Таъқиб қилиш вақтида улар инспекторларнинг машинасига қасддан шикаст етказган. Суд уларга 41,6 млн сўм жарима жазоси тайинлади. Машинага етказилган зарар ҳам қопланди.

Миллий гвардия ходимлари фуқароларга ўзини таништириши мажбурий бўлиши белгиланмоқда
21 январь 2025, 17:22

Миллий гвардия ходимлари фуқароларга ўзини таништириши мажбурий бўлиши белгиланмоқда

Депутатлар биринчи ўқишда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шартлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
21 январь 2025, 16:54

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Дональд Трампни АҚШ президенти лавозимга киришгани билан табриклаб, мактуб йўллади. Мактубда Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
21 январь 2025, 16:41

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада ёнғин чиқиши оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди. Ҳодиса вақтида бинода 234 нафар меҳмон бўлган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни онлайн назорат қилиш тизими йўлга қўйилади
21 январь 2025, 15:58

1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни онлайн назорат қилиш тизими йўлга қўйилади

Касбий кўникмалар марказларида 2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади. 1 апрелдан эса 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди
21 январь 2025, 15:42

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди

3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
21 январь 2025, 15:19

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Ўзбекистонда дарахтлар эккан айрим фуқароларга субсидия берилади
21 январь 2025, 14:53

Ўзбекистонда дарахтлар эккан айрим фуқароларга субсидия берилади

Ўзбекистонда 1 июлдан «Экофаол фуқаро» платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
21 январь 2025, 12:28

Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади

Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади
21 январь 2025, 11:57

Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий этилади
21 январь 2025, 11:42

Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий этилади

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 февралдан синов тариқасида камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади. Лойиҳа 1 майгача бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши режалаштирилган.

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)
21 январь 2025, 11:37

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)

Тошкент халқаро аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди. У 21 ёшли қизларни алдаб, катта пул топишга ишонтирган.

«Биз дунёнинг энг яхши мураббийини танладик». Абдуқодир Ҳусановнинг агенти «Манчестер Сити»га ўтиш ҳақида
21 январь 2025, 11:34

«Биз дунёнинг энг яхши мураббийини танладик». Абдуқодир Ҳусановнинг агенти «Манчестер Сити»га ўтиш ҳақида

Футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин «Газета.uz»га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановга «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб клублар, жумладан, Англиянинг 12 жамоаси қизиқиш билдирганини айтди. У футболчи нима учун «Сити»ни танлагани ва унинг ривожланишига ким ҳисса қўшгани ҳақида гапириб берди.

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди
21 январь 2025, 11:20

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди

Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.

Artel Technical School ўқувчиси Остонада ўтказилган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди
21 январь 2025, 11:00

Artel Technical School ўқувчиси Остонада ўтказилган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди

13−17 январь кунлари Остона шаҳрида таълим соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия каби 20 та давлатдан 700 га яқин иштирокчи қатнашди.

Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
21 январь 2025, 10:35

Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Тойлоқ туманида фуқаро ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 1,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди. Наманган шаҳрида эса фуқаро новвойхонасини газ тармоғига ноқонуний улаб, 362 млн сўмлик зарар етказди.

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда балиқ овлаганлар табиатга 487 млн сўм зарар етказди
21 январь 2025, 10:27

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда балиқ овлаганлар табиатга 487 млн сўм зарар етказди

Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда 145 килограмм балиқ овлаган икки шахс табиатга 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди.

«Американинг олтин асри ҳозирнинг ўзидаёқ бошланади». Трамп инаугурацияда нималар деди?
21 январь 2025, 03:07

«Американинг олтин асри ҳозирнинг ўзидаёқ бошланади». Трамп инаугурацияда нималар деди?

Президентликка киришган Дональд Трамп «Американинг олтин асри» бошланганини таъкидлади, аввалги ҳукуматни танқид қилди, инфляцияни енгишга, «сўз эркинлиги va қонунни қайтаришга», «тинчликпарвар ва бирлаштирувчи мерос» қолдиришга, фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг