2020 йилдан буён Кувайт амири бўлиб келган Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди. Ноябрь охирида у соғлиғи билан фавқулодда юзага келган муаммо туфайли касалхонага ётқизилган.
Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Фермер насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, токдан фойдаланган.
Тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва буни отаси қилганини айтган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани воқеа Ургут туманида содир бўлгани ва бола чорва молларнинг орқасидан югуриши оқибатида йиқилиб тушганини маълум қилди.
Россия Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятларини ўрганмоқда, деди мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Унинг сўзларига кўра, республикада олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари янги газ конларининг очилиши имконини беради.
«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.
Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Рудакий кўчаларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлар маҳаллий ҳокимиятдан муносабат кутмасдан, туннель қурилишини тўхтатишга ёрдам беришни сўраб, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.
Долчинли, пишлоқли ёки бодомли қумоқ печенье, брауни, «Қаҳва доналари», «Шекерпаре» ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин печеньелар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.
Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.
Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.
Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.
«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари учун киритилган чекловлар юмшатилганини маълум қилди. АГТКШлар «маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида» ишини тиклайди.
Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.
Ўзбекистоннинг икки компанияси — Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилди. Аввалроқ уларга қарши АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам санкция қўллаганди.
Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчилар учун хизмат кўрсатиш қачондан бошланиши ҳақида маълумот синов натижаларидан сўнг маълум қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг