Forbes: Дониёр Комилов Урал КМКнинг бенефициар эгасига айланди
7 июль 2023, 20:01

Forbes: Дониёр Комилов Урал КМКнинг бенефициар эгасига айланди

Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов Россиядаги Урал кон-металлургия компаниясининг янги бенефициар эгаси бўлди, дея хабар бермоқда Forbes.

«Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас». ТМЗ — ўзининг молиявий аҳволи ҳақида
7 июль 2023, 19:14

«Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас». ТМЗ — ўзининг молиявий аҳволи ҳақида

«Тошкент металлургия заводи» «Газета.uz» мақоласига жавобан корхонанинг қарзлари тижорий фаолият орқали тўланишини маълум қилди. «Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас», дея таъкидлади ТМЗ. Аввалроқ, ЎзТТЖ суд жараёнида заводнинг банкрот бўлиш хавфи борлигини билдирганди.

Click: иловада идентификациядан ўтиб, аккаунтни юз билан ҳимоялаш мумкин
7 июль 2023, 19:00

Click: иловада идентификациядан ўтиб, аккаунтни юз билан ҳимоялаш мумкин

Эндиликда Click-аккаунтни фирибгарлардан ҳимоялаш учун селфи қилишнинг ўзи етарли бўлади.

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ
7 июль 2023, 18:07

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ

ЖССТ яқин ойларда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, қурғоқчилик, сув тошқини ва аномал иссиқ кутилаётгани ва улар инсон саломатлигига таҳдид солишини билдирди. Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳам аномал иссиқдан огоҳлантирганди.

Қоракўлда IT кластер ташкил этилади
7 июль 2023, 17:36

Қоракўлда IT кластер ташкил этилади

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT кластер ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда университет, масофавий IT хизматларини экспорт қилиш маркази, тадқиқот марказлари ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бошқа объектлар очилади.

Ўзбекистон ИИВ инспекторлар учун Литва компаниясидан 3,6 млн еврога 7000 дона планшет сотиб олади
7 июль 2023, 17:16

Ўзбекистон ИИВ инспекторлар учун Литва компаниясидан 3,6 млн еврога 7000 дона планшет сотиб олади

Литванинг Start Group компанияси Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун 7000 та планшет етказиш бўйича тендерда ғолиб чиқди ва лот учун 3,61 млн евро таклиф қилди. Бир планшет нархи тахминан 6,38 млн сўм. Қурилма профилактика инспекторлари, ППХ ходимлари ва бошқа хизматлар ишини яхшилашга ёрдам бериши керак.

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди
7 июль 2023, 17:15

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

Германия, Литва, Люксембург билан ўзбекистонликларни вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича меморандумлар имзоланди
7 июль 2023, 16:58

Германия, Литва, Люксембург билан ўзбекистонликларни вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича меморандумлар имзоланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германия, Литва ва Люксембургнинг олтита иш берувчи компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади. Жумладан, Германияда автомобилсозлик, электроника, ҳамширалик иши ва парвариши (кексаларга қараш) мутахассислари вақтинчалик иш билан таъминланади.

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади
7 июль 2023, 16:06

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади

9−10 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келади, унинг чўққиси 11−13 июль кунлари кузатилади: +43…+45 даража. Кейинроқ Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат 3−5 даражага пасаяди. Июль ойида аномал иссиқ кутилмайди.

Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади
7 июль 2023, 15:18

Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
7 июль 2023, 14:16

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилади, аммо аксарият ҳудудларда +33…+38 даража кузатилади. Бу июль ойи учун мақбул қийматлар саналади.

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди
7 июль 2023, 12:51

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди

Зафаробод туманида 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар
7 июль 2023, 11:05

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар

Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.

Тошкент вилоятида диний материалларни тарқатиб келган йигитнинг озодлиги 4 йилга чекланди
7 июль 2023, 10:51

Тошкент вилоятида диний материалларни тарқатиб келган йигитнинг озодлиги 4 йилга чекланди

Тошкент вилоятида Telegram орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиб келган йигитнинг озодлиги 4 йилга чекланди.

Жаҳон банки Ўзбекистонда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради
7 июль 2023, 10:10

Жаҳон банки Ўзбекистонда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради

Жаҳон банки иссиқхона эмиссиясини камайтириш ва халқаро углерод бозорларига кириш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 46,2 млн долларлик грант ажратмоқда. Париж келишуви доирасида минтақадаги биринчи бундай ташаббус 2028 йилга келиб CО2 чиқиндиларини тахминан 60 млн тоннага камайтиришга ёрдам беради.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 610 сўмга етди
7 июль 2023, 09:51

Банкларда долларнинг сотув курси 11 610 сўмга етди

Тижорат банклари 7 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 550 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 590−11 610 сўм.

Тошкент вилоятидаги ўрмонзорда содир бўлган ёнғин бўйича жиноий иш очилди
7 июль 2023, 09:49

Тошкент вилоятидаги ўрмонзорда содир бўлган ёнғин бўйича жиноий иш очилди

Пискент туманидаги «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида зарарланган майдон 5,89 гектарни ташкил этган.

Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди
7 июль 2023, 00:23

Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
7 июль 2023, 00:06

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди

Григорий Лепснинг 23 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди, дея хабар берди Afisha.uz ташкилотчиларга таяниб. Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги концерт «баъзи техник сабабларга кўра қолдирилганини» маълум қилди.

6 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 июль 2023, 22:00

6 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ҳавоси ифлосланган Тошкент, 3 йилга қамалган Урганч шаҳри собиқ ҳокими, тиббиёт йўналишидан «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш таклифи, 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган ИИО ходими, реконструкция қилинган Шимолий вокзал, Twitter`га қарши Threads ва бошқалар — «Газета.uz»нинг дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг