Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
22 июль 2024, 09:43

Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Президент фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди. Шу йилдан бошлаб давлат грантлари олийгоҳлар учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади.

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди
21 июль 2024, 23:35

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди

АҚШ президенти Жо Байден ноябрь ойидаги сайловларда мамлакат президентлиги учун курашдан чиқишини маълум қилди. Сўнгги ҳафталарда у номзодини қайтариб олишга чақирган партиядошлари томонидан босим остида қолганди. У Камала Ҳаррисни номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди.

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди
21 июль 2024, 20:59 1

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди

Яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган Шерзод Ибрагимов фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифалар таълим муассасалари олди, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсиз тизим яратиш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши «муросасиз курашиш» ва бошқалардан иборат бўлади.

Япония компанияси ўзбекистонликларни қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда
21 июль 2024, 19:07

Япония компанияси ўзбекистонликларни қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда

Япония қурилиш компанияси 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қурувчиларни қидирмоқда. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари бир қатор талабларга жавоб берса, ишга жойлашиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берди. Солиқ ва суғурталардан кейинги «соф» иш ҳақи 16 млн сўмгача бўлади.

Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
21 июль 2024, 18:37

Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди

Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 12 ёшли болага QR-кодли чек сўрагани учун тарсаки туширди. Ҳолат болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда
21 июль 2024, 13:35

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик эркак оиласининг тўрт аъзоси — онаси, акасининг рафиқаси ва уларнинг икки кичик фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди
21 июль 2024, 11:40

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди. Бир неча ўт ўчириш экипажлари, жумладан, аэропортнинг учта ўт ўчириш машинаси уни бир неча соат давомида ўчирди. Ҳодиса аэропорт фаолиятига таъсир кўрсатмади.

Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилди
21 июль 2024, 09:53

Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилди

Жондор туманида аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, 3−4 ёшли қизларини калтаклаганди. Болалар омбудсмани болаларда жароҳат аниқланмагани ва унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди. Аёл «фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она» сифатида рўйхатга олинди.

Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди
20 июль 2024, 17:24

Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди

Фарғона шаҳрида Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушган йўловчини қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа Damas босиб кетди. Фуқаро шифохонада вафот этди.

Тошкент ЙҲХБ бошлиғи баҳорда лавозимидан озод этилган, лекин бу ҳақда расман эълон қилинмаган
20 июль 2024, 13:56

Тошкент ЙҲХБ бошлиғи баҳорда лавозимидан озод этилган, лекин бу ҳақда расман эълон қилинмаган

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини 5 йилдан ортиқ вақт давомида бошқарган Рафиқжон Жалилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Май ойидан буён пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини Муҳаммад Одилов бажариб келаётган эди.

Сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича комиссия тузилди
20 июль 2024, 11:57

Сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича комиссия тузилди

Сиёсий қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилди. Октябрь ойида қатағон қурбонларини хотирлаш ҳафталиги ўтказилади. 1937−1953 йилларда 100 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар сиёсий қатағон қурбони бўлган, 13 минг нафари отиб ташланган.

Сирдарёда жами 28,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган 2 та газ «заправка» аниқланди
20 июль 2024, 11:27

Сирдарёда жами 28,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган 2 та газ «заправка» аниқланди

Сирдарё вилоятида табиий газни талон-торож қилган 2 та АГТКШ аниқланди. Уларнинг бири 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр, иккинчиси эса 7,9 млрд сўмлик 3 млн куб метр табиий газни талон-торож қилгани айтилмоқда.

Yangi Bank: Ўзбекистонда қандай қилиб рақамли банк қуриш мумкин?
20 июль 2024, 11:00

Yangi Bank: Ўзбекистонда қандай қилиб рақамли банк қуриш мумкин?

Yangi Bank АЖ бошқаруви раиси Светлана Хе инновацион рақамли банк яратиш, шунингдек, унинг олдида турган муаммолар ва истиқболлар ҳақида гапирди.

Зангиотада қаноти яраланиб аҳоли уйига келиб қолган лайлакка ёрдам кўрсатилди
20 июль 2024, 10:13 1

Зангиотада қаноти яраланиб аҳоли уйига келиб қолган лайлакка ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилоятида аҳоли хонадонига лайлак ўнг қаноти яраланган ҳолда келиб қолгани маълум бўлди. Зангиота тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Қушнинг саломатлиги яхшилангандан сўнг очиқ табиатга қўйиб юборилиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
20 июль 2024, 09:34

Ўзбекистонда аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади

Ўзбекистон аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортлари тузилади. Бунинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
20 июль 2024, 00:01

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди
19 июль 2024, 23:42

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди

Рақобат қўмитаси Наманган вилоятининг 10 та тумани ҳокимлари бозорда рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишига олиб келувчи қарорлар имзолаганини аниқлади. Ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди, ҳокимликлар огоҳлантирилди.

Тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткичи билан бир йилга берилади
19 июль 2024, 22:58

Тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткичи билан бир йилга берилади

Президент даромади паст ҳудудларда кредит, субсидия ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ўрганишни буюрди, шунингдек, режани бажариш учун бизнесни қўшимча тўловлар тўлашга мажбурлаётган масъулларни танқид қилди. Энди имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткич билан бир йилга ажратилади.

Ҳайдовчилар энди мобил радар кўрсаткичлари ва сертификатларини талаб қила олмайди
19 июль 2024, 22:26

Ҳайдовчилар энди мобил радар кўрсаткичлари ва сертификатларини талаб қила олмайди

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларидан ЙҲХХ автомашиналаридаги кўчма радарлар ва қурилмаларда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари кўрсаткичларини ҳамда ушбу қурилмаларнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу имконият судда жаримага эътироз билдириш имконини берарди.

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
19 июль 2024, 20:56

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг