1 январдан Ўзбекистонда аввалроқ хусусийлаштирилган энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бўлмиш Carvon (UNG Petro) тармоғида Аи-80 маркали бензин 6900 сўмдан 8150 сўмгача қимматлашди. Йиллик ҳисобда нарх деярли 34 фоизга ошди.
АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида машина одамлар тўпланиб турган жойга кириб борди ва камида 15 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Ҳужумда АҚШ фуқароси, армия собиқ хизматчиси гумонланмоқда. Унинг машинасидан ИШИД байроғи топилган ва ҳодиса «террорчилик ҳаракати» сифатида текширилмоқда.
Тошкент вилоятидаги Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат 12 январгача бир томонлама ташкил этилади.
31 декабрь куни Тошкент шаҳрида бир тасмада кетаётган BMW, Lacetti, Cobalt, Matiz ва Spark олдинма-кетин бир бирига урилди. Ҳеч ким жароҳат олмади.
Шавкат Мирзиёев янги йил табригида 2024 йил «барқарорлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик натижасида» қутли ва баракали бўлганини таъкидлади. «Асосий мақсадимиз инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир», — деди у.
Ўзбекистонда экспортчиларнинг транспорт харажатларини давлат бюджетидан субсидиялаш амалиёти бекор қилинмоқда. Ушбу чора ЖСТ талабларига жавоб бериш учун қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 2024 йилда 133,8 млрд сўм, 2023 йилда 509,9 млрд сўм маблағ ажратилганди.
2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Президент 1993 йилдаги эски қонун ўрнини босувчи «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан давлат сирларининг алоҳида тоифалари, уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддати белгиланди.
Россияда бўлган ноқонуний мигрантлар ўз мақомини тартибга солиши ёки 2025 йил 30 апрелгача мамлакатдан чиқиб кетиши шарт, бу ҳақда Путин фармон имзолади. Ҳарбий хизматни ўташ учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган муҳожирлар депортация қилинмайди.
Ўзбекистон президенти фармонига кўра, ўсимлик ёғи импортида божхона божининг ноль ставкалари 2026 йил 1 январгача амал қиладиган бўлди. Шу билан бирга, парранда гўштини олиб кириш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатини узайтирмасликка қарор қилинди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон магистраль электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.
АҚШ президенти Жо Байден «қишга кириб бораётган» Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ушбу ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ва «бошқа ўта муҳим қурол-яроғлар»ни ўз ичига олади.
Янги йил дастурхонига тортиладиган неъматлар хилма-хиллигидан ошқозонни қийнаб қўйиш ҳеч гапмас. Фойдали бўлар дея, бу материалда байрам кунида овқатланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ССВ берган тавсияларни келтиряпмиз. Ёқимли иштаҳа!
2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади. ҚҚС ҳисоботлари солиқ органлари томонидан автоматик шакллантириб борилади.
Президент фармони билан ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йилгача оширилмайди. Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.
Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқлади. 46 нафар тадбиркорлар орасида Зафар Ҳошимов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Мурод Назаров, Click, Amirsoy таъсисчилари ва бошқалар бор.
АҚШнинг 39-президенти, мамлакатни 1977 йилдан 1981 йилгача бошқарган Жимми Картер 100 ёшда вафот этди. У тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Сиёсатчи 2015 йилдан бери онкологик касалликдан азият чекарди. Жо Байден 9 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Ўзбекистонда 59 турдаги озиқ-овқат ва бошқа товарлар, жумладан, гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларга импорт божининг ноль ставкаси қўлланиши 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Қарор ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Саноат учун суртиш материаллари ишлаб чиқарувчи Chilon Lubricants компанияси 11 йилдан буён ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда, қувватларини кенгайтириб, Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Пойтахтдаги Escada lounge bar янги йил шоуси рекламаси акс этган видеони эълон қилди. Унда йигит шоу кунларига мос равишда етти нафар қизнинг кетига ва оёқларига зарба берганини кўриш мумкин. Тошкентда яшовчи аёл реклама бўйича ИИОга ариза киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг