Президент вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди. Эндиликда сув таъминоти бўйича янги лойиҳалар шароитлар ўрганилиб, аҳоли розили олинганидан сўнг маҳаллий кенгашларга кўриб чиқиш учун киритилади. Маблағ, пудратчи ва ишга тушириш саналари маълумотлари эълон қилиб борилади.
Ўзбекистонда микроқарзларнинг максимал суммасини 100 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда. МБ буни талаб ортаётгани ва қарз олувчиларнинг ўзини ўзи банд қилиш имконияти кенгаяётгани билан изоҳлади. Қонун лойиҳаси ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тайёрланган. Мутахассис ташаббуснинг рискларини санади.
Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Марказий Осиё давлатларининг ТИВ раҳбарлари билан учрашув арафасида «Газета.uz» мухбири саволларига жавоб берар экан, Евроиттифоқ минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга унинг давлатлари билан ҳамкорлик орқали ҳисса қўшишни исташини билдирди.
USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Президент эндиликда давлат бюджетининг ҳар бир сатри бўйича аниқ шахслар жавобгар бўлишини маълум қилди. У бюджет интизомини кучайтириш зарурлигини, бюджет маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўймаслик ҳамда очиқ-ошкора танлов ва тендерлар ўтказишни кенгайтиришни таъкидлади.
Тошкентнинг бир қанча асосий кўчаларида кетаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари «бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юкламалар ҳосил қилди», — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. Бу, ўз навбатида, «барча кўчаларда транспорт воситалари, жумладан, автобуслар тезлигининг пасайишига олиб келди».
АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни амалга оширади, дея маълум қилди USAID раҳбари Саманта Пауэр Тошкентдаги мактаблардан бирига ташрифи чоғида. Дастурнинг биринчи йили учун 4,5 млн доллар ажратилди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади. Энди у Туркия парламенти томонидан ратификация қилиниши керак. Швеция бош вазири мамлакат альянсга аъзо бўлиш имкониятини «интизорлик билан кутаётганини» таъкидлади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятида дендропаркда 2017 йилдан буён қатор объектлар ноқонуний қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Ўрмон хўжалиги агентлиги, «Дархон» станцияси, Тошкент тумани ҳокимлиги ходимлари ва бошқаларга қарши иш қўзғатилган.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Россия паспортини олган мигрантларга Украинадаги урушда қатнашишни таклиф қилиш, рад этганларни фуқароликдан маҳрум қилиш таклифини билдирди. Августдан буён Россияда «янги» фуқароларга қарши рейдлар ўтказилиб, военкоматларга олиб кетилиб, чақирув қоғозлари берилмоқда.
Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчи қизил чироқда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, мактаб ўқувчисини уриб юборишига оз қолди. Салонда туриб олинган хавфли машина ҳайдаш ҳолати Instagram`га жойланди. ЙҲХББ ходимлари баённома тузиб, «профилактик суҳбат» ўтказди. Ҳайдовчи 3,3 млн сўм жаримага тортилиши мумкин.
Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг 5 тоннадан 10 тоннага оширилиши талабнинг бир неча баробар ортишига ва харидорларнинг икки баравар қисқаришига олиб келди, деб ёзмоқда Spot. Айрим АЁҚШлар фаолиятини тўхтатди. Биржада нарх чеклови ҳам киритилган бўлиб, бу «бозор тамойилларига зид».
Адвокатлар палатаси Касб этикаси қоидаларига адвокатларнинг давлат органлари ва мансабдорларни муҳокама қилиш, «одамларда ислоҳотларга ишончсизлик туйғусини уйғотиши мумкин бўлган» материалларни жойлаштиришни тақиқловчи қўшимчалар ишлаб чиқди. Адвокатларга кўра, бу «адвокатларнинг оғзини ёпиш»дир.
Тошкентга ташриф буюрган USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди. Хусусан, маблағлар сил касаллиги, эпидемия ва пандемия таҳдидига қарши кураш, шунингдек, хусусий секторни мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Тўққиз ой ичида Ўзбекистон газни экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қилди. Биргина сентябрь ойида 286,1 миллион долларлик газ сотиб олинди, бу аввалги саккиз ойга нисбатан 40 фоизга кўпдир.
2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган. Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олган ва ҳозирда таъмирдан чиққан вертолётни Қирғизистонга қайтарди.
Chery автомобиль бренди кейинги беш йил ичида технологик тадқиқотлар ва ишланмаларга 100 млрд юан сармоя киритишни ҳамда дунё бўйлаб 300 та Chery технология лабораторияларини қуришни режалаштирмоқда.
ЮНEСКО Интерпол билан биргаликда ўғирланган маданий ёдгорликларнинг виртуал музейини яратади. Ташриф буюрувчилар унда бутун дунёдаги музейлар ва шахсий коллекциялардан ўғирланган артефактларнинг 3D моделларини кўриши мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг