Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.
Фуқароларни 11,5 минг доллар эвазига Тошкент тиббиёт академиясига, 2 минг доллар эвазига эса Самарқанддаги хусусий университетга ўқишга киритиб қўйишга уринганликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.
11 октябрда Ўзбекистонга Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечалари +6…+11, шимолда +2…+7, кундузи +12…+17 даражагача пасаяди. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ бўлади, дейди Ўзгидромет.
Жами тўртта 16 қаватли уйдан иборат Bobur Residence турар-жой мажмуаси шаҳарнинг марказий қисмларидан бирида жойлашган бўлиб, мижозларга қулай шартлардаги муддатли тўловларни таклиф қилмоқда.
Сурхондарёдаги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида Қизил китобга киритилган 611 туп тожик кавраги ноқонуний кесиб олинди. Йил бошидан буён айни шу ўрмон хўжалигида 11,5 минг туп тожик кавраги кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етган.
Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон элчихонаси уларнинг саломатлиги хавф остида эмаслигини билдирди ва вазиятни назоратга олди.
Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.
Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш, жумладан, сунъий қопламани мустаҳкамлаш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports жараён парвозларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистонда дастлабки саккиз ойда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ёки 3,26 млрд куб метрга камайган. Августда ишлаб чиқариш 3,92 млрд куб метрни ташкил этди (ўтган йилнинг августига нисбатан -9 фоиз). Электр энергияси ишлаб чиқариш 5,7 фоизга, кўмир — 10,4 фоизга ўсди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиш олдидан Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).
Шавкат Мирзиёев Москвада Қосим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин билан биргаликда Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаб берди. Икки йиллик шартнома йилига 2,8 млрд куб метр газ етказишни назарда тутади.
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади. Асосий маълумотлар.
2019 йил сентябрь ойидан буён Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент ботаника боғи пойтахт ҳокимлигига берилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасидан чиқарилганини маълум қилди. Лойиҳадан ҳокимликлар назоратига ўтиши мумкин бўлган яна 261 та боғ ўрин олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг