Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари учрашувида қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди. Унинг мазмуни ошкор қилингани йўқ, бироқ икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари ушбу ҳужжат чегарадаги барча келишмовчиликларни ҳал этишини маълум қилди.
Ўзбекистонда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини яратиш, электр энергиясини етказиб бериш ва тақсимлаш тарифлари ва тўлов ҳажмларини тасдиқлаш кабилар регуляторнинг вазифалари ҳисобланади.
Нархи ошган поезд чипталари, болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилиши, коллеж ва техникумдаги хотин-қизларга давлат гранти ажратилиши, Тошкент вилоятида ҳожатхонадан топилган ёш бола жасади, «электр заправкалар»да нархлар кўтарилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «Ўзэнергосотиш» компанияси ташкил этилади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» электр энергиясини етказиб бериш ва транзит қилишга жавобгар бўлади.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди. Хусусан, хориждан келаётганлар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти октябрь охирида бўлиб ўтадиган ICTWeek Uzbekistan 2023 ҳафталигида «мобил қуллик»ка барҳам берилишини эълон қилади ва рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш тартибини намойиш этади, дея хабар қилди вазирлик «Газета.uz»га .
Туркманистондан Ўзбекистонга поезд вагонида умумий қиймати 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу бутун сентябрь ой давомида божхонада аниқланган ва олиб қўйилган ҳажмдан ҳам кўпроқ.
Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.
Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.
Россиянинг «Герофарм» компанияси ва маҳаллий Zuma Pharma корхонаси инсулин препаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. «Герофарм»нинг қайд этишича, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича режалар сақланиб турибди.
Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга берилди.
Ўзбекистонда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб бўйича таълим олаётган хотин-қизлар учун давлат гранти ажратилади.
Арманистон депутатлари Гаагадаги Халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификация қилишни маъқуллаб овоз берди. Бир ҳафта олдин Россия ТИВ Арманистонни бунинг оқибатлари ҳақида «огоҳлантирганди». Мазкур суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, «Яшил энергия» сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилади. Хусусан, йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» электропоездлари чипталари эса 100 фоизга оширилади.
Ўзбекистонда электр ёқилғи қуйиш шохобчаларида электр энергиясига янги тарифлар жорий қилинганидан кейин нархлар кўтарилди ёки ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, TokBor компанияси нархларни бир кВт/соат учун 700 сўмга оширди.
Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди.
3 октябрь кунидан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати оралиғида ҳаракатланувчи бепул микроавтобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланганди.
Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг