Букмекерлик фаолиятига рухсат берилади, пойтахтдаги жамоат транспортида нақд шаклдаги тўлов нархлари ошади, умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади, маданият ва санъат соҳаси ходимларининг маоши оширилади — 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?
Яқинда вақтинча ёпилгани хабар қилинган Зомин аэропорти 27 декабрдан рейсларни қабул қилишни давом эттиради. Silk Avia шу санадан бошлаб Тошкент — Зомин қатновларини қайта тиклаши ҳақида хабар берди.
Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия парламентга ҳисобот тақдим этди. Шунингдек, у давлат органлари учун бир қатор тавсияларни эълон қилди, улар орасида тушунтириш бериш ва фуқароларни муҳим қарорлар муҳокамасига жалб қилиш кабилар бор.
Экология вазирининг буйруғи билан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади. Бу даврда аҳоли сони 3 миллиондан 7,4 миллионга ошиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда янги футзал федерацияси ташкил этилди. BMB Holding кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов унинг президенти бўлди. Федерация 2025 йилдан фаолиятини бошлайди.
Янги йил арафасида М Сosmetic ўз илиқлиги ва муҳаббатини мижозларга улашишга шошилмоқда ва «Космик» акцияни тақдим этмоқда.
2023 йилнинг кузида очилган Зомин аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ерда магистраль самолётларни қабул қилиш учун шароит яратиш мақсадида реконструкция ишлари давом этмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» Кореянинг Saman Corporation компанияси билан Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни бошлади ва ишчи гуруҳ тузишга киришди. Жараён 2026 йилнинг март ойигача давом этиши кутилмоқда.
Озодбек Назарбеков маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдираркан, соҳани қушга қиёслади ва уни маҳкам ушлаш зарурлигини таъкидлади. «Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти», — деди у.
Yunusabad Residence турар жой мажмуасида тайёр кадастр, ривожланган инфратузилма ва 15 йилга қулай ипотека шартларига эга премиум хонадонлар мавжуд.
Сохта тадбиркорлик, нарх манипуляцияси ва солиқдан қочиш схемалари устидан назоратни кучайтириш орқали беш йил ичида яширин иқтисодиётни икки баробар қисқартирмоқчимиз, деди Солиқ қўмитаси вакили. Унга кўра, ушбу чоралар 2025 йилда давлат бюджетига 20 трлн сўм жалб этиш имконини беради.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев. 29 киши, жумладан, 3 бола шифохонага ётқизилган.
Tashkent City ҳудудида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб 25 декабрдан 10 январга қадар Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида автомобиллар ҳаракатига чеклов киритилди. Ташриф буюрувчилар учун бир нечта автотураргоҳлар ажратилган.
01 888 BBB автомобиль рақами аукционда рекорд даражадаги 965,25 млн сўмга (тахминан $75 минг) сотилди. Савдо 3 соатдан ортиқ давом этди, иштирокчилар 62 та таклиф киритди.
TBC UZ иловасида 2024 йил учун шахсий натижалар мавжуд. Барча фойдаланувчилар иловага биринчи марта қачон кирганликларини, омонат бўйича фоизлардан қанча даромад олганликларини, қанча қадам босганликларини билиб олишлари мумкин.
«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири, «Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази» ННТ директори Виктор Михайлов вафот этди.
Норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарлари янги йўналишлар — муҳандислик мактаблари ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика, тинч атом, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашдаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Республика олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳлар контрактдан тушадиган пулларнинг 4 фоизини Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб беришини истамоқда. Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 66,4 млн долларлик кредити Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида 230 км узунликдаги юқори кучланишли электр тармоғини қуришга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг