Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
13 февраль 2023, 16:04

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади
13 февраль 2023, 15:02

XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади

«Ёшлик» киностудияси ва Хorazmcinema ҳамкорлигида XX асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаси Марям Султонмуродовага бағишланган «Матонатли Марям» фильми суратга олинмоқда. Aйни пайтда эса мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганиляпти.

«Толибон» аёлларга ишлаш ва ўқиш имкониятини қайта тақдим этмоқчи
13 февраль 2023, 13:57

«Толибон» аёлларга ишлаш ва ўқиш имкониятини қайта тақдим этмоқчи

Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ яқин орада аёллар ва қизларга «ислом формати, афғон анъаналари ва шариат қонунлари асосида» ўқиш ва ишлаш имконияти қайтарилишини маълум қилди.

Андижонда қурилиши якунланмаган бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилиб кетди
13 февраль 2023, 12:35

Андижонда қурилиши якунланмаган бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилиб кетди

Андижон шаҳрида қурилаётган 5 қаватли бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилди. Ушбу ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз объектда қўшимча 2 қават қўшиб, қурилиш ишлари олиб борилгани ва жараёнда қоидаларга амал қилинмагани аниқланди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин
13 февраль 2023, 11:55

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин

Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Туркиядаги зилзила вайроналаридан яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди
13 февраль 2023, 11:46

Туркиядаги зилзила вайроналаридан яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди

Зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этгани аниқланди ва унинг жасади Тошкентга юборилди. Умумий ҳисобда ҳозиргача 4 нафар ўзбекистонлик зилзила қурбони бўлди.

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли бўлади
13 февраль 2023, 11:27

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёмғир, баъзи жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 15−20 м/с гача кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0…+5 илиқ, кундуз кунлари асосан +6…+11 даража илиқ атрофида бўлади.

Тезликни 60 км/соатгача камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин — ПМТИ
13 февраль 2023, 11:11

Тезликни 60 км/соатгача камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин — ПМТИ

Мутахассислар транспортларнинг тезлиги пасайиши ва йўллардаги ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Уларнинг фикрича, тезликни 10 км/соатга камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни кучайтириш ҳам муҳимлиги айтилди.

ОТМ ректорларига ходимларнинг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилди
13 февраль 2023, 11:07

ОТМ ректорларига ходимларнинг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ОТМ ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйишни тавсия этди. Вазир ишга жойлашмаган битирувчилари кўп нодавлат ОТМларни сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва улар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Иқтисодчи пойтахтнинг 2023 йилги бюджети қўшимча манбалари тақсимотини танқид қилди
13 февраль 2023, 10:52

Иқтисодчи пойтахтнинг 2023 йилги бюджети қўшимча манбалари тақсимотини танқид қилди

Иқтисодчи Отабек Бакиров 2023 йил учун Тошкент бюджетининг қўшимча даромадлари тақсимотини танқид қилди. Хусусан, молиялаштиришдаги муаммо, курашга пул ажратиш давом этаётгани, мактаблар таъмирланишидаги катта фарқни таъкидлаб, «бюджетни осмонга совуришда давом этамизми?» деган савол билан юзланди.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритди
13 февраль 2023, 10:18

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 4 та медаль — 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани қўлга киритди.

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ
13 февраль 2023, 10:04

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ

ПМТИ экспертлари ОТМлар жойлашувининг шаҳарлар ҳолати ва тирбандлик муаммосига таъсирини ўрганди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири деб баҳолаган. Бироқ уларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбанд йўллар узунлиги 11,3 кмгача ошишига сабаб бўлади.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди
13 февраль 2023, 10:00

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди

Тижорат банклари 13 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказади
13 февраль 2023, 09:47

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказади

Солиқ қўмитаси 1 октябргача интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказади. Бу фирибгарлик схемалардан фойдаланиб, асоссиз солиқ нафи олиш билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Мeтро қурилиши сабабли Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
13 февраль 2023, 09:46

Мeтро қурилиши сабабли Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Ерусти метроси қурилишидаги ишлар сабабли Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида сув таъминоти 13 февраль куни соат 20:00 гача тўхтатилди. Бу ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишини вайроналар орасидан тирик олиб чиқди
13 февраль 2023, 09:42

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишини вайроналар орасидан тирик олиб чиқди

Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўтаётган қутқарув ишларида ўзбекистонлик ФВВ ходимлари яна 2 кишини вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқди. Уларга Мексика ва Туркия қутқарувчилари ҳамроҳлик қилди.

Самарқандда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани калтаклагани айтилмоқда
12 февраль 2023, 13:37

Самарқандда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани калтаклагани айтилмоқда

Пайариқ туманидаги Челак шифохонаси ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Тармоқларда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган фуқарога жиноят иши очилди.

Қашқадарёда қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм «откат» олаётган ҳокимлик ходими ушланди
12 февраль 2023, 11:37

Қашқадарёда қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм «откат» олаётган ҳокимлик ходими ушланди

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими 5 млрд сўмлик тендерда ютиши учун қурилиш фирмаси вакилидан 370 млн сўм олаётган вақтда ушланди. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган мактабгача таълим бўлими ходими ҳам қўлга олинди.

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди
12 февраль 2023, 10:35 1

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди

Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида 2017 йилда қурилган кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги мазкур уй сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслигини, қурувчи ташкилот раҳбари эса қамалганини маълум қилди.

Туркиядаги зилзила вайроналари остидан яна 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
12 февраль 2023, 10:10

Туркиядаги зилзила вайроналари остидан яна 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳраманмараш шаҳарларида содир бўлган зилзила вайроналари остидан 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Яна 8 нафар Ўзбекистон фуқароси табиий офат ўчоқларидан эвакуация қилиниб, мамлакатга қайтарилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг