Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли аёл Республика перинатал марказида 4 нафар ўғилни дунёга келтирди. Гўдакларнинг аҳволи яхши, улар назорат остида, дейилади хабарда.
«Сурхон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчисини истеъфога чиқишга чақирди. Бош муҳаррирнинг биринчи саҳифадаги мақоласида сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, Улуғбек Иноятов олган 4 фоиз овоз эса шармандали экани айтилади.
Ўзбекистон ҳукумати 1 октябрдан йирик корхоналар, бюджет ташкилотлари, компаниялар ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва газ нархларини эркинлаштиришни режалаштирмоқда. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолади.
11−15 сентябрь кунлари «Тошкент иссиқлик маркази» филиали фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб бўлган. Бу вақт оралиғида 8 та тумандаги бир қанча ҳудудларда иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.
Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. Бу ҳақда Тошкентда келишувга эришди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва USAID ҳам хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича янги меморандум имзолади.
Россиялик рэпер Моргенштерн «Чёрний русский» қўшиғи учун олинган клипни тақдим этди. Суратга олиш ишлари собиқ «Чирчикстрой» меҳмонхонаси ва Тошкент вилоятидаги «Физика-Қуёш» институтида бўлиб ўтган.
Президент Энергетика вазирлигига саноат корхоналарини огоҳлантирмасдан электрдан узиб қўйиш амалиётига «қатъий чек қўйиш» бўйича топшириқ берди. Бош вазир бошчилигидаги комиссия қўшимча ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ҳар ойда ҳудудлар бўйича энергия балансини ишлаб чиқиши керак.
Киевча ёки ғиждувонча қиймадан қилинган котлетлар, помидор ва пишлоқли ҳамда балиқли котлет, исмалоқ солиб пиширилган товуқли ёки картошка котлети — Zira.uz турли маҳсулотлар солиб пишириладиган котлетларни тайёрлаб кўришни таклиф қилади. Рецептлар.
Гонконгда сўнгги 140 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари, вокзал ва савдо марказлари сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 130 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида икки киши ҳалок бўлган.
Хоразмда заҳарлаб ўлдирилган 13 та ит, «Док-1 Макс» иши бўйича ушланган Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи, Тошкентда электробус «аварияси» сабаб жароҳатланган 6 киши, ФАОнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ташаббусига қўшиладиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ravnaq-bank хусусий банки мулкдори ўзгаргач, ўз номини Octobank деб ўзгартиришга қарор қилди.
Иқлим ўзгариши келтириб чиқарган иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифати, инсон саломатлиги ва экотизимларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қандай қилиб иссиқлик озон ифлосланишини оширади ва шаҳар иссиқлик ороллари нимаси билан хавфли — Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида.
Lenovo компанияси Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда эҳтиёт қисмлар омборлари тармоғи очилганини эълон қилди.
Президент қарори билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади. Уларда ирсий касалликлари бор болалар махсус дори воситалари ва озиқ-овқат билан таъминланади.
Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш учун ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ вақт ўтмаган лизингга олинган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 50 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.
Бош прокуратура «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ернинг ноқонуний ижарага берилганини аниқлади. Ушбу ҳудудда ижарачилар 8015 метр квадрат майдонда буталар ва ўсимлик дунёсини нобуд қилиб, дам олиш маскани қурган.
«Док-1 Макс» иши бўйича Тошкентда ўтаётган суд мажлисида судья Мусо Юсуповнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва қўшимча жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда.
Тижорат банклари 8 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 075−12 130 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 210 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг