Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқлади. Унга кўра, ПА раҳбари лавозими тугатилди, яна иккита президент ёрдамчиси лавозими жорий этилди, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга оширилди.
Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.
16 августдан 5 октябргача Click асосий совғаси BYD Song Plus автомобили бўлган ютуқли ўйин ўтказмоқда. Акция давомида яна кўплаб бошқа қимматли совғалар ҳам ўйналади.
Интернетда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлашдаги муаммолардан шикоят қилган видеомурожаати тарқалди. Уларнинг сўзларига кўра, кечикишлар туфайли режани бажариб бўлмаяпти, шунингдек, ҳаракат мунтазамлиги бузилган.
Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга профилактик ишлар сабабли ёпилади. Бекатлар ўртасида бепул ҳаракатланадиган автобуслар қатнови амалга оширилади.
Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.
Хитойнинг шимолий қисмидаги Ички Мўғулистон ҳудудида бубонли ўлатга чалиниш ҳолатлари аниқланди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси касаллик мамлакатга хавф солмаслиги ва хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. 50 дан ортиқ чегара кесиб ўтиш жойларида санитария пунктлари ташкил этилган.
Авокадоли салат, веган сендвичлар, гуакамоле, суши торт, авокадо ҳамда тухумли тост ва бошқалар — Zira.uz ўзбек ошхонасида кам учрайдиган авокадодан турли салат ва егуликларни тайёрлаб кўрди. Авокадо Ўзбекистонда жуда машҳур бўлмаса-да, унинг этида кўплаб витамин ва минераллар бор.
«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида икки ҳамкасбига ҳужум қилган тиббиёт ходими бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан муҳим янгиликлар, бекор қилинган Tax Gap амалиёти, Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл ҳақида гапирган Мирзиёев, Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олган Зойир Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Иссиқкўлдаги пансионатларни миллийлаштириш эвазига Ўзбекистонга 40 млн доллар товон пули тўлай олмаслигини, шу боис томонлар уни ижарага беришга келишиб олганини айтди. «Яқин 15−20 йил ичида уларни модернизация қилишга сармоя кирита олмаймиз», — деди у.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 август кунлари амалий ташриф билан Венгрияда бўлади. У фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами — авлиё Иштван куни тадбирларида қатнашиб, Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича ЖЧ югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.
ЖССТ маълумотларига кўра, 17 июлдан 13 августгача дунёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари 63 фоизга ошган. Ташкилот вирусни «жиддий таҳдид» деб ҳисоблашда давом этмоқда ва мамлакатларни касалликка қарши курашиш учун «ўрнатилган инфратузилмани демонтаж қилмасликка» чақирмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматидан эндиликда ДХМлар, ЯИДХП ёки davreestr.uz сайти орқали фойдаланиш мумкин бўлади. Хизмат нархи — БҲМнинг 0,5 баравари.
Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.
Президент Ўзбекистонда «хуфиёна иқтисодиёт» улушини 40 фоиздан ортиқ деб баҳолади. Бу кўрсаткични камайтириш учун тадбиркорларни ҳалол ва очиқ ишлашга чақирди. «Солиқ тўламайдиган тадбиркорлар бизга дўст эмас, у ҳам иқтисодиётимизга, ҳам бизга душман», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг