Самарқандда боласини шафқатсиз калтаклаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
26 декабрь 2022, 12:05

Самарқандда боласини шафқатсиз калтаклаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Ургут туманининг Ватак маҳалласида аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклаганди. Вилоят ИИБ аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувига олинган.

Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди
26 декабрь 2022, 11:23

Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди

Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди. Бу ҳақда тегишли қарор 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

Ҳафта давомида нам ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
26 декабрь 2022, 11:22

Ҳафта давомида нам ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта бошида Туркманистондан кириб келиши кутилаётган нам ва илиқ ҳаво эвазига республиканинг айрим жойларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади. 29−30 декабрь кунлари эса ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат пасайиб айрим жойларга туман тушади.

Ўз миксингизни GoodMix батончикларида топишингиз мумкин
26 декабрь 2022, 11:00

Ўз миксингизни GoodMix батончикларида топишингиз мумкин

GoodMix батончиклари қувват тўплаб олишингизга ёрдамлашади ҳамда сизни турли текстура ва лаззатлар комбинацияси билан сизни ҳайратга солади.

Термиз халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қайта ишга туширилди
26 декабрь 2022, 10:50

Термиз халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қайта ишга туширилди

Термиз халқаро аэропорти яна ишга туширилди. 26 декабрь куни аэропорт биринчи рейсни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди
26 декабрь 2022, 10:22

Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг 26−27 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган норасмий саммитда иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Сурхондарёда Cobalt икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
26 декабрь 2022, 10:14

Сурхондарёда Cobalt икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Сурхондарёда Cobalt йўл четида турган икки кишини уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани аниқланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди
26 декабрь 2022, 10:04

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди

Тижорат банклари 26 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 230 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 260 сўм.

Тошкентда Tracker`га келиб урилган тез ёрдам машинаси ағдарилди
26 декабрь 2022, 09:41

Тошкентда Tracker`га келиб урилган тез ёрдам машинаси ағдарилди

Шайхонтоҳур туманида Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўл четида тўхтаб турган Tracker автомобилига келиб урилди. Зарб оқибатида Ford ағдарилиб кетди.

«Сенинг касрингга бачаларинг ем бўлади» — ургутлик аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклади
26 декабрь 2022, 08:46

«Сенинг касрингга бачаларинг ем бўлади» — ургутлик аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклади

Ургут туманининг Ватак маҳалласида аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклади. Сўзларидан турмуш ўртоғидан шу йўл билан қасд олишга уринганга ўхшайди. Туман ҳокимлиги она-боланинг руҳий ва жисмоний саломатлиги назоратга олинганини маълум қилди.

«Ҳаммаси ясама». Расул Кушербаев Қонунчилик палатаси мажлисини қандай тарк этганди?
25 декабрь 2022, 18:15

«Ҳаммаси ясама». Расул Кушербаев Қонунчилик палатаси мажлисини қандай тарк этганди?

Тармоқларда депутат Расул Кушербаевнинг Қонунчилик палатаси мажлисида кун тартибига доир савол бермоқчи бўлгани, бироқ у эътиборга олинмагани акс этган видео тарқалди. «Бундай йиғилишда ўтиргандан ўтирмаган яхши. Мен кетаман. Ҳаммаси ясама, сўз бермайди», — дея гапирган у.

Жиззахда эркак хотини билан жанжалда уни пичоқлаб ўлдирди
25 декабрь 2022, 15:05

Жиззахда эркак хотини билан жанжалда уни пичоқлаб ўлдирди

Шароф Рашидов туманида эркак жанжал оқибатида хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Учта ҳудудда Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади
25 декабрь 2022, 14:57

Учта ҳудудда Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади

Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳрида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади. Уларни қуриш «Ўзавтосаноат» ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тошкентда йўловчилар билан қўпол муомалада бўлган электробус ҳайдовчиси ишдан олинди
25 декабрь 2022, 11:41

Тошкентда йўловчилар билан қўпол муомалада бўлган электробус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тармоқларда электробус ҳайдовчисининг йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» унга қатъий чора кўрилгани ва меҳнат шартномаси тўхтатилганини маълум қилди.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
25 декабрь 2022, 11:34

Стратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Таниқли иқтисодчи олим Абдулла Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, Акбар Мусаев ва Рустамхон Азизов эса ўринбосар этиб тайинланди.

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда
25 декабрь 2022, 11:31

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди
25 декабрь 2022, 10:51

Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов янги таъсис этилган Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди. Палата раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

Тошкентда Lacetti Cobalt билан тўқнашиши оқибатида вояга етмаган шахс вафот этди
24 декабрь 2022, 18:26

Тошкентда Lacetti Cobalt билан тўқнашиши оқибатида вояга етмаган шахс вафот этди

Чилонзорда Lacetti ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2011 йилда туғилган шахс вафот этди. Икки машина ҳайдовчилари жароҳат олди.

Раҳим Ҳакимов Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
24 декабрь 2022, 18:06 1

Раҳим Ҳакимов Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Олий таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳим Ҳакимов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Муртаза Қаршибоев давлат раҳбари маслаҳатчиси-спичрайтер ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади
24 декабрь 2022, 17:34

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг