Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди
5 июнь 2023, 10:25

Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланди.

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди
5 июнь 2023, 09:56

Фарғонада чўкиб кетган мактаб битирувчисининг жасади 9 кунда топилди

25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетганди. Унинг жасади орадан 9 кун ўтиб каналнинг Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди
5 июнь 2023, 09:55 1

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Марказий Осиёнинг бешта давлати етакчиларини уларнинг мамлакатлари Россияга қарши жорий этилган чекловларни бузса, Европа Иттифоқи санкциялар қўлламаслигига ишонтирди. Санкциялар фақат «Россия уруш машинасини қўллаб-қувватлаганларга» нисбатан қўлланади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди
5 июнь 2023, 09:51

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди

Тижорат банклари 5 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360−11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 445−11 485 сўм.

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади
5 июнь 2023, 09:46

Таэквондо WT бўйича ЖЧни ўзбекистонликлар 4 та медаль билан якунлади

Боку шаҳрида ўтган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль: 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқди. Ўтган йилги ЖЧда ҳам улар 4 та медаль олганди.

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото
5 июнь 2023, 09:26

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото

Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
4 июнь 2023, 19:16

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади
4 июнь 2023, 18:15

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади
4 июнь 2023, 16:14

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди
4 июнь 2023, 15:10

Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди

Жомбой туманида 37 ёшли аёл экин майдонига қорамол тушгани учун ферма ишчиси бўлган қайноғаси томонидан калтакланди. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси унинг аҳволи нисбатан қониқарли эканини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади
4 июнь 2023, 12:56

Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади

2024 йил 1 мартдан Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади. Уларда электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади, электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади ва савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади.

Тошкентда $22,5 минг эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
4 июнь 2023, 12:49

Тошкентда $22,5 минг эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Яшнобод ва Учтепа туманларида фуқароларга жами $22,5 минг эвазига Ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлган фирма мутасаддилари қўлга олинди. Улар 4 минг долларни бўнак сифатида олаётганларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди
4 июнь 2023, 11:46

Тошкент ҳайвонот боғига янги маймунлар келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдан маймунлар оиласига мансуб бир қанча гамадрилалар келтирилди. Уларнинг мослашишига исроиллик мутахассислар кўмаклашди.

Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектлари рўйхати тузилади
4 июнь 2023, 11:41

Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектлари рўйхати тузилади

Гўзал манзаралар, кўп асрлик дарахтлар, фламинголарнинг келиши каби табиат ҳодисалари ва объектлари яратилаётган Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритилади. Бу табиатни инсон ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва келажак авлодлар учун сақлашга ёрдам бериши лозим.

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 27 млн евро грант ажратади
4 июнь 2023, 10:22

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 27 млн евро грант ажратади

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.

Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган йигит иши бўйича фото-видео далиллар эълон қилинди
4 июнь 2023, 10:18

Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган йигит иши бўйича фото-видео далиллар эълон қилинди

Бош прокуратура Чилонзор ИИБ биносида 21 ёшли йигитнинг 4-қаватдаги ҳожатхонадан сакраб вафот этгани бўйича фото-видео далилларни эълон қилди. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув ўтказилмоқда.

Нукус воқеалари бўйича апелляция суди қарори 5 июнь куни эълон қилинади
4 июнь 2023, 10:13

Нукус воқеалари бўйича апелляция суди қарори 5 июнь куни эълон қилинади

Олий суд 5 июнь куни соат 15:00 да Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан 16 нафар маҳкумнинг биринчи суд жараёни бўйича апелляция шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқишни якунлаб, ҳукмни эълон қилади.

Ҳаж-2023 мавсуми бошланди: илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди — фото
4 июнь 2023, 02:01

Ҳаж-2023 мавсуми бошланди: илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди — фото

4 июнь куни Uzbekistan Airways`нинг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очиб берди. Мусулмонлар идораси зиёратчиларнинг яқинларига тиқилинч ва тирбандликнинг олдини олиш учун аэропортга келмай, масжидлардан кузатиб қўйишни тавсия қилди.

Фарҳод Маннопов вафот этган Star Med Center клиникаси лицензияси бекор қилинди
3 июнь 2023, 17:33

Фарҳод Маннопов вафот этган Star Med Center клиникаси лицензияси бекор қилинди

Суд Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига биноан Фарҳод Маннопов операция қилинган ва кейинчалик вафот этган Star Med Center хусусий клиникаси лицензиясини бекор қилди.

Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди
3 июнь 2023, 17:09

Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди

Сурхондарёдаги 4000 йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Қазишма ишлари Франция миллий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг