Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати эса 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда.
Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 2 туп чинор тегишли рухсатномасиз кесиб ташланди. Етказилган зарар 191,4 млн сўмни ташкил этади.
Уйчи туманида талаба йигит Норин дарёсида чўмилишга бориб, чўкиб кетгани айтилмоқда. Ҳозирда вилоят ФВБ томонидан қидурув ишлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловларида номзод бўлиш учун ариза топширди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов валюта курсининг барқарорлиги ва депозит ставкаларининг жозибадорлиги ошиб бораётгани аҳолини хорижий валютадаги омонатлардан пулларини олиб, сўмга ўтказишга ундаётганини айтди. Аҳолининг қўлида деярли 12 миллиард доллар бор.
«Укргидроэнерго»нинг хабар беришича, Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлган. Сув омбори сатҳининг назоратсиз пасайиши Запороже атом электр станцияси учун қўшимча хавф ҳисобланади.
Apple компанияси ўзининг янги гаджети бўлган виртуал реаллик қурилмаси тақдимотини ўтказди. У Vision Pro деб номланади ва нархи 3,5 минг доллар. Қурилмани кўз, қўл ҳаракатлари ва овоз орқали бошқариш мумкин. Компания бу бозорда Meta, Sony ва Microsoft билан рақобатлашади.
Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди. 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Яккасарой туманида 121 йиллик олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди.
4 июнь куни Coca-Cola Uzbekistan компанияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида плоггинг эко-пойгаси ташкил этилди, шунингдек #PET2NATUREUZ эко-челленжи иштирокчилари тақдирланди.
Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.
Херсон вилоятининг Россия назоратидаги қисмида жойлашган Каховка ГЭСи тўғони қисман вайрон бўлди. Томонлар бир-бирини тўғонни портлатишда айбламоқда. Қуйи оқимдаги сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилган, 80 та аҳоли пунктини сув босиши мумкин.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Адвокат Сергей Майоров Даулетмурат Тажимуратов бўйича апелляция суди қарорини «адолатсиз» ва «ноқонуний» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳукм ўзгартирилишига ўзи ҳам, мижози ҳам ишонмаган. Суд бошқа барча айбланувчилар учун жазони енгиллаштирди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларининг айрим жойларида 6 июнь 18:00 гача электр энергияси ўчирилди.
Тижорат банклари 6 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390−11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 505 сўм.
Ўзбекистонда май ойида 20,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 135 та ҳолат аниқланди. Таққослаш учун, апрель ойида 5,5 млрд сўмлик 225 та ҳолат аниқланган.
Golden House бош директори Алексей Болдин эко-девелопмент нима эканлигини, компания лойиҳаларининг ривожланиш векторини экологик тозаликка ўзгартириш тўғрисидаги қарорга нима сабаб бўлганлиги ва эко-квартал оддий турар-жой мажмуасидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг