24−26 май кунлари республиканинг тоғли ва Қирғизистон ҳамда Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 200 км радиусдаги об-ҳаво ҳодисалари ҳақида маълумот берувчи метеорологик радиолокатор ишга туширилди. Ўтган йили худди шундай локатор Бухоро вилоятида ҳам ўрнатилганди. Бу қурилмалар Ўзбекистонда ерусти метеорологик радарларининг ягона тармоғини яратади.
Webster, ТДИУ ва ЖИДУ олийгоҳлари талабалари ҳамда Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари ўзларининг эко-кун тартибига муносабатлари, пластикни қайта ишлашнинг аҳамияти ва ижтимоий фаол компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб беришди.
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон терма жамоаси якунда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гуруҳда Аргентина пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 3-ўринда бормоқда.
Грузиянинг TBC Bank Group банклар гуруҳи Payme тўлов хизматининг 100 фоизлик улуши эгасига айланди. Компания 113,6 млн долларга баҳоланган ҳолда 49 фоиз улуш 55,7 млн долларга харид қилинди.
Хоразмда ҳайдовчиларга таъзим қилиб йўлдан ўтадиган болалар, 25 ёшгача бўлганларга 5 йилга берилаётган «загран» паспорт, Paynet`дан нақд пул ечиб олиш тизими, Умра учун фуқароларнинг 1,6 млрд сўмини онлайн қиморга тикиб юборган Диний қўмита мутахассиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.
МБ автокредитлар ҳажми кескин ўсгани, банклар кредит портфелида бундай кредитлар концентрацияси ошгани сабабли таваккалчилик даражасини ўлчашнинг янги усулини таклиф қилди. МБнинг амалдаги ва аввалги раҳбарияти банклар автомобиль учун кредит олиш хавфини сезмаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.
23 майдан 30 июнга қадар Uzum Market`да барча турдаги товарларни 70% гача чегирмалар билан сотиб олиш имконияти бўлади. Шунингдек, маркетплейсда ҳалол кечиктириб тўлаш имконияти мавжуд.
Белгород вилоятида ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида диверсантлар тузилмалари қуршаб олиниб, тор-мор этилди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Вазирлик маълумотларига кўра, 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Тошкентда Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури — Inter Pares билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. «Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади», — деди Танзила Нарбаева.
Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойда Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темирйўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланганини айтди. Қўшма баёнотда томонлар қурилишни бошлашга тайёргарлик кўришда ёрдам беришга тайёрлиги қайд этилган.
Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.
Ўзбекистонда 1 июлдан юридик шахслар хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш учун тўловни чет эл валютасидаги корпоратив карталар орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда харажатлар чегараси белгилаб қўйилган.
Туркияда президентлик пойгасидан четга чиққан номзод Синан Оган 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ўзбекистон Тожикистон билан форс-мажор ҳолатларда давлат ҳаво ҳудудларини қисқа муддатли кесиб ўтиш, аэродромлардан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришни кўзда тутувчи битимни ратификация қилди.
1 июндан Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади. Синов муддати 2023 йилнинг декабрь ойигача давом этади.
Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг