Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради
6 май 2023, 16:51

Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧда ҳозиргача фақат битта мағлубиятга учради

Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди
6 май 2023, 15:01

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди

Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада эркак мушукни отиб, буғуни эса бўғизлаб ўлдиргани назоратга олинди
6 май 2023, 12:16

Фарғонада эркак мушукни отиб, буғуни эса бўғизлаб ўлдиргани назоратга олинди

Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.

Қашқадарё ва Жиззахда қор ёғди: меваларни совуқ урган бўлиши мумкин
6 май 2023, 11:04

Қашқадарё ва Жиззахда қор ёғди: меваларни совуқ урган бўлиши мумкин

Шанба куни Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб қор ёғиши кузатилмоқда. Хоразм маркази Урганчда эса 1 сутка давомида 23.7 мм ёмғир ёғиб ўтган. «Қор ва ҳароратнинг нолгача пасайиши мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин», — деб ёзмоқда Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов.

Туроператорларга хорижликларга гуруҳ пакетларини сотишида ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
6 май 2023, 09:59

Туроператорларга хорижликларга гуруҳ пакетларини сотишида ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон президенти қарори билан туроператорларга 5 ва ундан ортиқ хорижий сайёҳлар учун турпакетлар сотишида ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилиши, сайёҳлик компаниялари ва меҳмонхоналарга автобусларни олиб киришда ҚҚСни 12 ой давомида фоизсиз ва шартсиз тўлаш имконияти берилиши белгиланди.

Қашқадарёда 2 та Nexia тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
6 май 2023, 09:11

Қашқадарёда 2 та Nexia тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида Nexia-3 қарама-қарши томондан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 йўловчи ҳодиса жойида вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.

Нима тайёрлаймиз: Қулупнайли ширинликлар
6 май 2023, 08:21

Нима тайёрлаймиз: Қулупнайли ширинликлар

Қулупнайли печеньелар, мини-пирог, қулупнайли музқаймоқ, пиширишни талаб этмайдиган қулупнай ва творогли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва тез тайёрланадиган қулупнайли ширинликлар рўйхатини тақдим этади.

ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига фамилияси туширилган 24-рақамли футболка тортиқ қилди
5 май 2023, 23:45

ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига фамилияси туширилган 24-рақамли футболка тортиқ қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино учрашувида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка тортиқ қилди.

Фарғонада бир қиз ва икки йигит психотроп модда билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
5 май 2023, 22:31

Фарғонада бир қиз ва икки йигит психотроп модда билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Тармоқларда 15−18 ёшлардаги қиз ва икки йигитнинг психотроп модда билан ушлангани айтилган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБга кўра, уларда психотроп модда ёки совуқ қурол аниқланмаган. Аммо улардан иккиси ва видеони тарқатган шахс жаримага тортилган.

5 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 май 2023, 22:00

5 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Франция президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, Сурхондарёдаги чанг бўронлари, пойтахт автобусларида йўқолаётган «кунлик план», ўғли 4 нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олингани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляция жараёни кечиктирилди
5 май 2023, 21:25

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляция жараёни кечиктирилди

Суд Даулетмурат Тажимуратовнинг асосий адвокати келмагани сабабли Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят иши доирасида апелляция жараёни бошланишини 10 майга қолдирди. Айбланувчи прокурорларни алмаштириш ва ишни қайта кўриб чиқиш учун қайтаришни сўради, бироқ рад жавобини олди.

ЖССТ СOVID-19 пандемияси мақомини бекор қилди
5 май 2023, 19:07

ЖССТ СOVID-19 пандемияси мақомини бекор қилди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус СOVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилди.

Халқаро космик технологиялар конференцияси қандай ўтди
5 май 2023, 19:01

Халқаро космик технологиялар конференцияси қандай ўтди

Халқаро космик технологиялар конференцияси доирасида Ўзбекистон таълим сунъий йўлдоши учирилишини эълон қилди. Шунингдек, космосдаги таълимий лойиҳалар доирасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, пойтахтда компетенциялар марказлари иш бошлади.

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга фақат 5 йиллик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади
5 май 2023, 18:22

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга фақат 5 йиллик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади

2023/2024 ўқув йилидан ОТМларнинг педагогика йўналишидаги сиртқи таълимда ўқишни истаган ўқитувчилар камида 5 йиллик педагогик стажга эга бўлиши шарт. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Тизимда йил бошидан бери 9 нафар ходим жавобгарликка тортилди — «Ҳудудгазтаъминот»
5 май 2023, 18:00

Тизимда йил бошидан бери 9 нафар ходим жавобгарликка тортилди — «Ҳудудгазтаъминот»

2023 йил бошидан бери газ таъминоти корхоналарининг 9 нафар ходими фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилди. Қўлга олинганларга нисбатан тергов чоралари кўрилмоқда, фуқаролардан ходимлар билан тил бириктирмаслик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериш сўралди.

P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид — «Юксалиш»
5 май 2023, 17:59

P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид — «Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракати жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид эканини маълум қилди. Ҳаракат бу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Ўзбекистонда «Yangi bank» рўйхатдан ўтказилди
5 май 2023, 17:46

Ўзбекистонда «Yangi bank» рўйхатдан ўтказилди

МБ томонидан яна бир банк — «Yangi bank»га лицензия берилди. Уни «Ўзагроэкспортбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари Одил Амерқулов бошчилигидаги «Yangi Group» компанияси ташкил этган.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда. Видео
5 май 2023, 16:19

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда. Видео

Жума куни тушдан сўнг Ўзбекистоннинг жанубий қисми, хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида чанг бўронлари содир бўлди.

Тошкентда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушлангани айтилмоқда
5 май 2023, 16:16

Тошкентда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушлангани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида компания раҳбари ва бошқа шахслар фуқарони $25 минг эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга жўнатишга уринганликда айбланиб ушланди.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш вақтинча тўхтатилди
5 май 2023, 15:31

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш вақтинча тўхтатилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар беришни ушбу моделларнинг конфигурацияси янгиланиши муносабати билан вақтинча тўхтатди. Компаниянинг билдиришича, автомобиллар учун «иссиқ» вариантлар кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг