Тошкентда 2 апрель куни Амир Темур таваллуди муносабати билан югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу куни айрим кўчаларда 3 соат давомида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.
1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.
Шанба Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ўтади. Якшанба куни эса Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли момақалдироқли ёмғир кузатилади. Айрим жойларда дўл ёғиши ҳам мумкин.
Ўзгидромет 2−4 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг тўзон кузатилиши ҳам мумкин.
Дональд Трамп АҚШнинг судда расман айбланаётган биринчи собиқ президентига айланди. Бу Сторми Дэниэлсга жим юриши учун пул тўлаш билан боғлиқ.
ДХХ Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик, жами 1,5 кг олтин қуймаларининг ноқонуний сотувига чек қўйди.
31 март, жума куни 2010 йилгача бўлган даврда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг охирги куни. 2023 йил 1 апрелдан ушбу давргача олинган эски намунадаги «права»лар ўтмайди ва у билан транспорт бошқарган ҳайдовчилар 300 минг сўм жаримага тортилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида янги корхоналарнинг ишга туширилишида иштирок этди, республикани ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди, миллатлараро тотувликка бағишланган тадбирда иштирок этди, маҳаллада бўлиб, ифторлик қилди ва сумалак пишириш жараёнида қатнашди.
Тошкентда 248 нафар фуқарога автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 12 млрд сўм олган Uz Avto Premium ва Аvto Alo Group МТ компаниялари раҳбарларига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд жараёни салкам бир йил давом этди.
Тижорат банклари 31 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 490 сўм.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг март ойидаги ўрганишларига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Ўртача нархлар февралдагига нисбатан 2% га пасайган ва 2 хонали уй нархи 411 долларни ташкил этган.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмасликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.
Ўзбекистонда ишга тушган илк автоматлаштирилган ҳожатхона, Қорақалпоғистонга борган Шавкат Мирзиёев, Фарғонада қўлбола усулда ясалган аттракциондан тушиб кетган 17 ёш қиз, Нукус воқеалари бўйича апелляция берган судланувчилар, парранда фабрикаси портлаши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Қозоғистон — геосиёсий теваракда ривожланишнинг янги тенденциясини белгиловчи бундай чуқур ислоҳотларни амалга ошираётган ягона давлатдир», — деди Қасим-Жомарт Токаев. У ҳашаматли уй эгалари учун паст тарифларни танқид қилди, йирик ва товар корхоналари учун солиқларни оширишни таклиф қилди.
Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.
Мирзачўл туман ХТБ мансабдор шахслари ортиқча синфлар шакллантириш, таътил, иш ҳақи ва устама пулларни ортиқча тўлаш, қўшиб ёзиш, камомад каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Улар давлатга қарийб 1,6 млрд сўм зарар етказган. ДХХ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва ишбилармонлар, жумладан, Илон Маск ва Стив Возняк сунъий интеллектни ривожлантиришни 6 ойга тўхтатиб туришга чақирди. Шу вақт ичида улар AI соҳасида хавфсизлик ва тартибга солиш бўйича протоколларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7…+17 даража, кундузи +20…+32 даража атрофида бўлади. Бироқ бу ойда кучли ёмғирлар ва момақалдироқ ҳам кузатилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг