$50 минг пора билан қўлга тушган прокуратура терговчисига ҳукм ўқилди
17 август 2022, 11:52

$50 минг пора билан қўлга тушган прокуратура терговчисига ҳукм ўқилди

Май ойида Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг доллар пора билан ушланган эди. Яшнобод туман суди гумонланувчини айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 млрд доллардан ошди
17 август 2022, 11:24

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 млрд доллардан ошди

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,1 млрд долларга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 6,3 млрд доллар ўсиш қайд этилган.

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа
17 август 2022, 10:06

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Транспорт вазирлиги томонидан 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш, 81 та автовокзал қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Damas микровэнларидан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда.

Тошкент аэропорти 1000 та янги юк аравачаларини қабул қилиб олди
17 август 2022, 09:47

Тошкент аэропорти 1000 та янги юк аравачаларини қабул қилиб олди

Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги юк аравалари пайдо бўлди. Яқин кунларда ҳудудий аэропортларга ҳам янги аравалар келтирилиши режа қилинмоқда.

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси
16 август 2022, 23:30

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раҳбар бўлди
16 август 2022, 21:16

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раҳбар бўлди

Грузия биржасининг собиқ раҳбари Гиоргий Паресишвили «Тошкент» биржаси бошқаруви раиси бўлди. Унинг асосий вазифалари маҳаллий фонд бозорини капитал бозорининг халқаро инфратузилмасига интеграциялашуви, шунингдек, маҳаллий компанияларнинг IPO ва SPO ўтказишга кўмаклашишдан иборат бўлади.

Кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда
16 август 2022, 20:48

Кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Навоий кўчасининг бир қисми таъмир ишлари учун ёпилади
16 август 2022, 20:39

Навоий кўчасининг бир қисми таъмир ишлари учун ёпилади

Тошкентдаги Навоий кўчасининг Хадра майдонидан Чорсу майдонигача бўлган қисми 17 августдан таъмир ишлари учун ёпилади.

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16 август 2022, 18:46

Тошкентда ободонлаштириш ишчиси Spark уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги кўчада Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.

ДСҚ раиси шахмат олимпиадаси ғолибининг отасига навбатдаги унвонни топширди
16 август 2022, 18:17

ДСҚ раиси шахмат олимпиадаси ғолибининг отасига навбатдаги унвонни топширди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Якуббаевнинг отаси, солиқ хизмати ходими Муродбек Искандаровга навбатдаги унвонни топширди. Шунингдек, чемпионнинг ота-онасига «Хумсон» санаторийсига йўлланма ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилган.

Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланди
16 август 2022, 17:51

Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Магистратурада тўлов-шартнома асосида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт суммасини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланди. Бунинг учун талабгорлар 15 сентябрга қадар ўзлари таълим оладиган муассаса ректори номига ариза билан мурожаат этишлари талаб қилинади.

«Фориш» полигонида Халқаро армия ўйинлари старт олди
16 август 2022, 17:29

«Фориш» полигонида Халқаро армия ўйинлари старт олди

15 август куни Жиззах вилоятида Халқаро армия ўйинлари доирасида Ўзбекистон мезбонлик қилаётган «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари бошланди. Унда дунёнинг 37 давлатидан жами 257 жамоа қатнашмоқда. Ўйинлар Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Тошкентда Интерпол бюроси халқаро қидирувдаги Туркия фуқаросини ушлади
16 август 2022, 17:08

Тошкентда Интерпол бюроси халқаро қидирувдаги Туркия фуқаросини ушлади

Тошкент аэропортида Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган фуқарони туркиялик ҳамкасбларига топширди. У муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган.

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди
16 август 2022, 16:40

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 10 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Икки курашда 446 кг тош кўтарган оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўйинларнинг мутлақ чемпионига айланди.

Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
16 август 2022, 16:22 1

Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди

Ўзбекистон ва Швейцария 16 август куни Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битимни имзолади. $131 млнга (тахминан 1,4 трлн сўм) тенг активлар Ўзбекистонга БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030» кўп-шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилиши кутилмоқда.

Андижонда икки банк ходими 111 млн сўмни ўзлаштирганлиги маълум бўлди
16 август 2022, 16:02

Андижонда икки банк ходими 111 млн сўмни ўзлаштирганлиги маълум бўлди

Андижоннинг Булоқбоши туманидаги «Халқ банки» ходимлари томонидан банкоматга жойланиши керак бўлган 111 млн сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди. Текширув давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди
16 август 2022, 15:36

Қаршида фуқаро ўзини ёқиб юборишга уринди

Прокуратура Қаршидаги чарм заводи яқинида содир бўлган воқеани ўрганмоқда. Бу ерда аҳоли касалликларни келтириб чиқараётган ҳид ва ҳавонинг ифлосланишидан шикоят қилиб йиғилишганди. Фуқаролардан бири завод раҳбарияти таҳдид қилганини айтиб, ўзини ёқиб юборди.

РФ Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий самолётларнинг Украинага ўтиб қолишидан хавфсирамоқда
16 август 2022, 14:59

РФ Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий самолётларнинг Украинага ўтиб қолишидан хавфсирамоқда

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов: «Афғонистонлик қўмондонлар ва ҳарбий хизматчилар қочиб кетган пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қолган ҳарбий вертолёт ва самолётлар Украинага ўтиб қолмаслиги биз учун муҳим», дея баёнот берди.

Барча таълим ташкилотларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади
16 август 2022, 12:21

Барча таълим ташкилотларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида иш ҳафтасидан қатъий назар кетма-кет 4 кун — 1 сентябрдан 4 сентябрга қадар дам олишади. Шунга кўра, барча таълим ташкилотларида ўқиш жараёнлари 5 сентябрь — душанба кунидан бошланади.

Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди
16 август 2022, 11:22

Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор бўлди

Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. У аввал ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг