Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
4−10 март кунлари 6 та вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Февраль ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,54 фоизни ташкил этди — бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Сут нархининг ошиши яна тезлашди, шакар ва сариёғ бешинчи ой кетма-кет арзонлади. Мева-сабзавотлар орасида пиёз, помидор ва карам энг кўп қимматлашди.
Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.
Миробод туманида божхоначилар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 4 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларини аниқлади. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.
Денов туманида фуқаро ариқ қазиш чоғида сопол хум топиб олди. Олимлар унинг I-II асрларга тегишли эканини аниқлади.
Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси Россиядан «импорт қилинадиган табиий газ ҳажми ички транспортировка ҳажмларига аралашмаслиги учун» ўз инфратузилмасини тайёрламоқда, деб маълум қилди «Ўзтрансгаз».
Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. 2017 йилдан буён ушбу дипломатик миссияни бошқариб келаётган Жавлон Ваҳобов Сидиқов кетган лавозимни эгаллаши мумкин.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.
Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Хошимин-Тошкент-Хошимин йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар чартер асосида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилади.
Тошкентда бўладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига қатор давлатлар бойкот эълон қилгани муносабати билан Бокс федерацияси мамлакат мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олганида ҳеч қандай чеклов бўлмаганини маълум қилди. «Ўзбекистон спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.
3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.
Бекзод Мираҳмедов Ўзбекистонда илк бор халқаро инглиз тилини баҳолаш тизими (IELTS)дан максимал 9 баллни қўлга киритди.
Сенат энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан улардан тижорат мақсадларида қонунга зид равишда фойдаланиш ўғрилик деб баҳоланмоқда. Бунинг учун маъмурий жавобгарликни кўриб чиқиш ваколати Ўзэнергоинспекциядан судларга берилади.
4 мартдан Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, бироқ ҳарорат +19…+21 даражани ташкил этади. Шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Хитойнинг Yutong Bus компанияси Тошкентга 800 та автобус, шу жумладан 300 та электробус етказиб бериш бошланганини маълум қилди. Етказиб бериш босқичма-босқич амалга оширилади.
Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.
Миробод туманида 93-сонли ва 617-сонли автобус ҳайдовчилари ҳам йўловчи талашиб жанжаллашди. Аввалроқ муштлашган икки ҳайдовчи 7 суткага қамалганди.
«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳлидан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. У тиббий муассасага ётқизилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг