ДХХ «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси мансабдорларининг 1 млрд сўмдан ошиқ маблағни талон-торож қилганини аниқлади. Суд ҳукмига кўра, уларга озодликдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда бошқа жазо турлари тайинланди.
Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази меҳмонхоналарга «юлдузча» беришнинг янги таҳрирдаги давлат стандарти лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, аввал меҳмонхоналар учун мажбурий бўлган 97 та талаб 85 тага қисқарди.
Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада Kai K5 ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиси жароҳат билан шифохонага юборилди.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.
Кўплаб хорижий компанияларнинг Россия бозорини тарк этиши ва маҳаллий корхоналарнинг уларнинг ўрнини босишга тайёр эмаслиги ортидан Москвада офис биноларининг 8,6 фоизи бўш қолмоқда. Аксарият корхоналар ўз бизнесини Ўзбекистон, Қозоғистон, БАА ва Туркияга кўчиришни сўраб мурожаат қилмоқда.
Журналист Азиза Қурбонова Учтепада газ босими пастлигини танқид қилгач, пост остида туман ҳокимлиги номидан қўпол изоҳлар қолдиришгани ҳақида ёзгандик. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги баёнот бериб, матбуот котиби Тўрабек Тўраев «ҳис ҳаяжонга берилиб ёзган фикрлари» учун огоҳлантирилганини маълум қилди.
Россиядаги айрим ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди. Аввалги муддат 1 ноябрдан 20 ноябргача этиб белгиланганди. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
«Газета.uz» ва Дмитрий Поваров ЖЧ-2022 бошланишига кунларни санашда давом этмоқда. Бугун G гуруҳи билан танишамиз: ушбу гуруҳдан «пентакампион» бразилияликлар, қўрқмас серблар, соат механизмидек схема бўйича ўйнайдиган швейцарияликлар, «ноль»га ўйнамасликни одат қилиб олган камерунликлар жой олган.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.
Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Қурилиш вазирлиги Андижондаги 50-мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши лойиҳага ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани учун тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик қурилиш бўйича барча зарур хулосалар олинганини қайд этди. Аввалроқ прокуратура ҳоким қарори қалбаки эканини маълум қилганди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин чет эл фуқаролигига эга шахсларни РФ армиясида хизматни ўташга рухсат берувчи фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, иккинчи фуқароликка эга бўлган россияликлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади.
NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан икки фуқаро ерни ноқонуний сотишга уринган вақтда гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Шунингдек, Самарқанд, Олмалиқ ва Марҳаматда ҳам ерни ғайриқонуний равишда сотишга уриниш аниқланди.
БМТ маълумотларига кўра, 15 ноябрь куни дунё аҳолиси 8 миллиардга етди. Прогнозларга кўра, 2030 йилда дунё аҳолиси 8,5 млрдга, 2050 йилда эса 9,7 млрдга етиши мумкин. Шунингдек, 2023 йилда Ҳиндистон аҳолиси энг кўп мамлакатга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси, мусаввир Шавкат Музаффар 54 ёшида вафот этди. Унинг ўлими сабабига аниқлик киритилмаган.
БМТ Бош Ассамблеяси Россия босқинидан Украинага етказилган зарарни қоплашни назарда тутувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 94 давлат қўллаб-қувватлади, 13 давлат қарши овоз бероди, 73 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди.
Марказий банк 15 ноябрь кунги АҚШ долларининг расмий курсини 11 190,06 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Equinox автомобили ағдарилди, ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон ҳукумати икки давлат чегаралари ўзгариши муносабати билан Қирғизистон билан чегарада яшовчи 130 га яқин оилани кўчиришни режалаштирмоқда. Компенсация тўловларига 50 млрд сўм (тахминан 4,5 млн доллар) — ҳар бир оилага ўртача 384,6 млн сўмдан ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг