Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.
2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.
Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.
Гаагада МН17 рейси Донбасс осмонида ҳалокатга учрагани (8 йил аввал 298 киши ҳалок бўлганди) иши бўйича ҳукм чиқарилди. Игорь Гиркин, Сергей Дубинский ва Леонид Харченко сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд самолёт РФ ҚКнинг «Бук» ракета тизимидан уриб туширилганини аниқлади.
«Газета.uz» ЖЧ-2022 иштирокчиларини таништиришни H гуруҳи билан якунлайди: бу ерда португалиялик Роналду «қайта туғилиши» мумкин, уругвайлик Суарес эса тўпурар унвони учун йўл «кемиради», Жанубий Корея жисмоний тайёргарлик билан енгишга, Гана эса рейтингда юқорироққа сакрашга ҳаракат қилади.
Тадбир доирасида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари ва болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди.
Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.
ХВЖ 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5%дан камроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Ташкилот жорий ҳолатни таҳлил қилиб, келгусидаги барқарорликни сақлаб туришда фискал сиёсат йўналишлари, солиққа тортиш ва имтиёз бериш чора-тадбирлари, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.
Ўзгидромет кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига хакерлик ҳужуми уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шериклари жиноий жавобгарликка тортилади. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 278−2-моддаси 2-қисми «а» банди (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрга қадар ёпилади. Бу вақтда йўл ўтказгичининг ер устки қисмида демонтаж ишлари амалга оширилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Божхона қўмитаси ҳузурида «Божхона-сервис» давлат муассасаси ташкил этилди. Тузилма декларация хизматларини кўрсатади, шунингдек, божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сотиш билан ҳам шуғулланади.
Ўзбекистон туманидаги яширин цехда қалбаки ёғ маҳсулотларини қадоқлаш фаолияти билан шуғулланиб келганлар аниқланди. У ердан 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров энергетикада монополия тугамаса, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармаслигини айтди. «Муаммо — бошқарув ва таъминот тизимининг эскирганида» — деди у. Аввалроқ вазир ўринбосари узилишлар сабабини ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлаганди.
Ўтган 9 ой давомида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 190 трлн сўмни ташкил этди. Инвестицион фаоллик Сирдарё (127,6%), Самарқанд (122,5%) ва Қорақалпоғистонда (118,9%) қайд этилган бўлса, Бухоро (98,5%), Қашқадарё (96%) ва Тошкент шаҳрида (97,6%) нисбатан пасайиш кузатилди.
Ўзи ва шерикларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари орқали Суриядаги жангариларга юборган шахс жавобгарликка тортилди.
Салкам икки йил Қарши туманига раҳбарлик қилган Мақсуда Мустафоева мактабда иш бошлади. Собиқ ҳоким 16 ноябрь куни Қаршидаги 11-мактабга директор этиб тайинланган. У ҳокимлигида бир неча можароли ишлар иштирокчиси сифатида оммага танилганди.
12 ноябрь куни Риштон туманида отасининг аҳволи ёмонлашгани сабаб тез ёрдамга мурожаат қилган шахслар бемор шифохонага олиб кетилаётганда вафот этгани учун тиббиёт ходимини катлаклагани айтилмоқда. Туман ИИБ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди.
Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 170,65 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг