Россия қўшинлари Херсон шаҳрини тарк этади
9 ноябрь 2022, 21:18

Россия қўшинлари Херсон шаҳрини тарк этади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус қўшинларини мудофаа учун Днепрнинг чап қирғоғига олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Бу Россия Херсон шаҳрини тарк этишини англатади.

Қўқонда ИИБ ҳибсхонасидаги маҳкум вафот этди
9 ноябрь 2022, 17:05

Қўқонда ИИБ ҳибсхонасидаги маҳкум вафот этди

Қўқон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Унинг ўлимига юрак касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди
9 ноябрь 2022, 17:00

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди

Клиника AKFA Medline юрак-ўпка реанимацияси соҳасида янги имкониятларни ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини жорий этмоқда.

Wildberries Тошкентда логистика комплексини ташкил қилади
9 ноябрь 2022, 16:30 1

Wildberries Тошкентда логистика комплексини ташкил қилади

Россиянинг Wildberries маркетплейси Тошкентда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича тўлақонли логистика мажмуасини ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 130 млн долларга тенг.

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди
9 ноябрь 2022, 15:42

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади
9 ноябрь 2022, 15:34

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди. Жамғарма савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришига ишонаман, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев.

Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди
9 ноябрь 2022, 15:19

Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди

Президент қарори билан, Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди. ОТМларда дарслар ўзбек, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Шунингдек, университетлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
9 ноябрь 2022, 14:52

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин
9 ноябрь 2022, 14:40

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин

«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди
9 ноябрь 2022, 13:41

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тошини қўйди. У 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан ошади. Мусобақадан сўнг мажмуада Спорт вазирлиги, федерациялар ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсатади.

FT: Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда
9 ноябрь 2022, 13:17

FT: Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда

Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди
9 ноябрь 2022, 11:30

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Президентнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш борасидаги фармони қабул қилинди. Нишон билан мамлакат фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Ўзбекистонда 5 йилдан кафолат ва йиллик ставкаси 5% дан бошланадиган имтиёзли кредитлар асосида Chery сотувлари бошланди
9 ноябрь 2022, 11:00

Ўзбекистонда 5 йилдан кафолат ва йиллик ставкаси 5% дан бошланадиган имтиёзли кредитлар асосида Chery сотувлари бошланди

Chery Automobile Co. Ltd компанияси бренднинг моделлари, нархлари ва харид шартлари ҳақида маълумот берди.

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди
9 ноябрь 2022, 10:49

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда. У тадбиркорларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн сўм маблағни жамият ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам беришини ваъда қилган.

Марказий банк «Туркистонбанк» омонатчиларининг мурожаатига муносабат билдирди
9 ноябрь 2022, 10:36

Марказий банк «Туркистонбанк» омонатчиларининг мурожаатига муносабат билдирди

Лицензияси бекор қилинган «Туркистонбанк» бир гуруҳ омонатчиларнинг маблағларини субординар қарз сифатида расмийлаштириши оқибатида, камида 59 киши ўзига тегишли 57 млрд сўм маблағларни қайтариб ололмаяпти. Марказий банк мижозлар мурожаатини кўриб чиқиш жараёнини назоратга олди.

1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади
9 ноябрь 2022, 10:29

1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади

Президент қарори билан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларда ички аудитни ташкил этиш бекор қилинади. 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди
9 ноябрь 2022, 10:08

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди

Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

9 ноябрь куни банклар долларнинг янгиланган сотув курсини эълон қилди
9 ноябрь 2022, 09:53

9 ноябрь куни банклар долларнинг янгиланган сотув курсини эълон қилди

Марказий банк ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,04 этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон инвестиция учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин
9 ноябрь 2022, 09:26

Ўзбекистон инвестиция учун фуқаролик беришни бошлаши мумкин

Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади.

Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида иш бошлади
8 ноябрь 2022, 23:50

Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида иш бошлади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Бейбут Атамқулов ўз иш фаолиятини бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул қилиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг