«Газпром» компанияси кучли совуқ фонида Тошкент сўровига кўра Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширди, деди холдинг раҳбари Алексей Миллер. Унинг сўзларига кўра, «Марказий Осиё — Марказ» газ қувури орқали «техник имконият жиҳатидан максимал ҳажм» етказиб берилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.
Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона вилоятларида пора олишга гумонланган шахслар қўлга олинди. Гумонланувчилар ишга жойлаб қўйиш, маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш ва жиноят иши қўзғатмаслик учун пора олаётганда ушланган.
UzAuto Motors 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларни тузиб бўлди. 25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида жами 171,2 мингдан ортиқ шартнома берилди.
Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи аёлни устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл тананинг 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлар олди.
Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлди. Етакчилар йил якуни ва келгуси йил режаларини муҳокама қилди. Мирзиёев ўзаро ҳамкорликни «тубдан» кенгайтиришга чақирди. Путиннинг айтишича, Россия бутун МДҲ ҳудудида «дўстлик ва яхши қўшничилик»ни ривожлантиришга интилмоқда.
Йил бошидан буён 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилингани маълум бўлди. Шунингдек, Тошкентдаги «заправка»ларда 2,8 млн литрь нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси тарбияланувчига нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, унга шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, энага ёрдамчиси айбланувчи тариқасида жалб қилинди.
Санкт-Петербургда йиғилган МДҲ мамлакатлари раҳбарлари, 2024 йил учун тасдиқланган давлат бюджети, Самарқанддаги ЖЧга келган шахматчи Магнус Карлсен, ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти, машина сотиб олишдаги янгича тартиб ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Марказий банк тижорат банкларидан «мижознинг розилигисиз ва огоҳлантирмаган ҳолда» кредит ҳамда бошқа қарзларни тўлаш учун унинг картасидан пул ечиб олиш амалиётига чек қўйишни талаб қилди. Регулятор бошқарув раиси ўринбосари томонидан банклар ва тўлов тизимларига талаблар акс этган хат юборилди.
Ҳиндистонда полиция формасини кийган бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон фуқаросининг буйрак трансплантацияси учун зарур бўлган 16 минг долларини ўғирлаб кетди. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон давлат идоралари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бериб, ватандошларни ҳушёрликка чақирди.
«Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.
Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz домени серверларини Қозоғистонга ўтказиш жараёнини якунлади. Аввалроқ мамлакат расмийлари доменни республикадан ташқарида жойлашгани сабабли вақтинча ўчириб қўйганди.
Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.
UzAuto Motors ва бошқа компанияларга автомобилларни экспорт қилишда «йўл харажатлари»ни қисман қоплаш учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм ажратилади. Маблағни 2022 йилда утилизация йиғимини қоплаш учун ажратиш режалаштирилган, аммо ўшанда маблағ етишмаган.
2024 йилги консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси 3 фоиз ўрнига 4 фоиз этиб тасдиқланди (52,5 трлн сўм). Давлат қарзи бўйича чегара ҳам 5 млрд долларгача ошди, унга хизмат кўрсатиш янада қимматлашади. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати янги автомобилларни чакана сотиш тартибига ўзгартиришлар киритди. Эндиликда UzAuto Motors мижоз билан 12 ой ичида иккитадан ортиқ олди-сотди шартномаси тузган бўлса, у билан автомобиль етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишдан бош тортиши мумкин бўлади.
Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.
Ўзбекистон божхоначилари томонидан йил давомида қарийб 9,2 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ўтган йилгидан 12 баробарга кўр. Уларнинг катта қисми — 8,5 тоннаси сентябрь ойида қандолат кўкнориси деб кўрсатилган рекорд партия бўлди.
Наманган туман суди Ўзбекистондан Қирғизистонга 590 минг АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган 4 нафар шахсга ҳукм ўқиди. Айбланувчиларнинг 2 нафари 5 йилга, яна 2 нафари эса 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг