Тошкент давлат аграр университети хорижий мутахассислар билан кадрлар активларини бошқариш тизимини ишлаб чиқди ва аудиторлик текширувларини ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Энди қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси, ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади.
Бош прокуратура Қашқадарёда 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилганини аниқлади. Шунингдек, текширув давомида 382 та тарихий обидада муҳофаза белгилари йўқлиги, 35 таси таъмир талаб ҳолда экани, 49 тасида санитария қоидалари бузилгани маълум бўлди.
30−31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ёмғир ёғади. Вилоятларда шамол тезлиги кучайиши мумкин. Ҳарорат +10…+13 даражагача пасаяди.
Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди. Якунда 2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхоначи газдан узилмаслиги, 28 октябрь куни ҳамма иссиқхоналар газга уланиши айтилди. Қайси вилоятда иссиқхоначиларга газ берилмаса, тегишли Ҳудудгаз раҳбари ишдан бўшатилади.
Марказий банк 28 октябрь учун доллар курсини 11 171,33 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.
Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.
Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда. Мажлисда парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларни кўриб чиқди.
Айрим банклар $1000 дан ортиқ валютани ечиб олишда уларнинг келиб чиқиш манбаларини сўрай бошлади. МБ раиси буни нақд валюта етказиб берувчи Нью-Йорк банкининг талаби билан изоҳлади. Шунингдек у, ўтказмаларнинг 60 фоизи нега $10 минг ёки ундан кўпроқ қийматдаги транзакциялар эканини тушунтирди.
Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотлар рад этилгани, «хатолар» учун огоҳлантирилган Ikkichi, Москвада техник хатолар туфайли ўзбекистонликларга чақирув қоғозлари келгани, ёш болани уриб кетгани айтилган Наманган ҳокимлиги машинаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Пайшанба куни уч нафар вазир газдан узилган иссиқхона эгалари билан салкам 3 соатлик учрашув ўтказди. Тадбиркорлар муаммосига «Газета.uz» эътибор қаратгач, иссиқхоналар газдан узилмайдиган бўлди. Тез кунларда соҳага қатор имтиёзлар беришни назарда тутувчи президент қарори ҳам қабул қилинади.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.
Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.
Тошкентдан Дубайга учаётган Fly Dubai авиакомпаниясининг самолёти фавқулодда Эроннинг Шероз шаҳрига қўнди. Бунга экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Ҳозирда самолёт парвозга ҳозирлик кўрмоқда.
Яккасарой ҳокимлиги пешлавҳасидаги матн атайлаб хатолар билан ёзилган Ikkichi дўконини «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни бузгани учун огоҳлантирди. Бренд асосчиси Паҳлавон Турдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида Ikkichi номидан: «Bugn oqutuv4m kankretniy ikki q6ydi dnevnigimga», дея изоҳ берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 26 нафар ўзбекистонлик чақирув қоғозини олганини тасдиқлади. Дипмиссия ўзбекистонликлар чақирув қоғози олаётган шу ва бошқа ҳолатларни «техник хатолик» деб атади ва ҳужжатлар текширувидан сўнг сафарбарлик учун чақирув бекор қилинаётганини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг