Пайшанба куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тегишли Lacetti автомашинаси йўлда машиналарга ҳалақит бериб, ҳуқуқбузарлик содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. ИИББ ЙҲХБ суриштирув олиб бориб, машина хайдовчисига 3 млн сўм жарима қўллади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ микро ва кичик ГЭСлар қуришни таклиф қилмоқда, тадбиркорлар ўз эҳтиёжи ва сотиш мақсадида электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга бўладилар.
«Қўнғироқ ҳуқуқи» ёки унинг непотизм кўринишидаги шакли инсон капиталининг ривожланишига тўсқинлик қилади, дейди ПМТИ мутахассислари. Фаворитизм ва қариндош-уруғчилик эса самаралироқ ходимларнинг мартабаси ошмаслигига ва оқибатда «ақлнинг» мамлакатдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.
Жаҳон миқёсида дориларга мослашувчан сил билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлиги 85 фоиз, Ўзбекистонда эса 91 фоизга тенг. ССВнинг маълум қилишича, мамлакатда хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш 2 маротаба, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари 6 маротабага камайди.
USAID Ўзбекистонга иккита портатив рентген аппарати совға қилди. Улар силга қарши скрининг хизматлари билан Тошкент вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолисини қамраб олиш имконини беради. Бундай қурилмаларни бошқа ҳудудларга ҳам етказиш режалаштирилган.
Октябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 583,8 млн долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди. Ялпи халқаро захиралар хажми йил бошидан бери 1,64 млрд долларга ёки 4,7 фоизга камайишни қайд этди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Шароф Рашидов туманида юк автомобили ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди.
Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган дўконлардан бири ёниб кетди. Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Қибрай туманида 90 гектар ерни $30 минг эвазига, Бухорода эса 8 сотих ерни $7500 эвазига сотишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Марказий банк 20 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 148,99 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари 1 долларни 11 200 — 11 215 сўмда таклиф қилмоқда.
Тошкентда Start cars лизинг компанияси директори ва менежери қўлга олинди. Улар мижозларига Ўзбекистонда ҳали ишлаб чиқарилмаган Chevrolet Onix машинасини 2023 йилнинг январигача етказиб беришни ваъда қилган.
Энди ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этган шахслар БҲМнинг 300−400 бараваригача жарима тўлаш ёки 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлар эса БҲМнинг 20−30 бараваригача жарима тўлайди.
Ўзбекистонда тўққиз ойда жами 216 380 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (69 816 дона), Gentra (64 074 дона) ҳамда Damas (52 673 дона) йиғилган.
Шавкат Мирзиёев аграр соҳа, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва фермерларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. «Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди», — деди президент.
Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланиши, «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми бериладиган Марғилон, 1800 дан ортиқ кадрни ишга қабул қилган UzAuto Motors, Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқ вафот этгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Янги аэродром мажмуасининг очилишига тайёргарлик кўрилаётгани муносабати билан Термиз халқаро аэропорти 1 ноябрдан 25 декабрга қадар ёпилади.
Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши қарори билан «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади. Бу шаҳарнинг World Crafts Council тармоғига киришини таъминлайди. Марғилон ушбу рўйхатга Ўзбекистондан қўшилган учинчи шаҳар бўлди.
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус ҳамда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига прокурор тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг