Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун UzAuto Motors`га Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан фуқаролар тўрт босқичда саралаб ишга олинди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар ер ажратиш ҳақида қарори йўқ ер участкаларини расмийлаштириш якунланади.
2020 йилдан 2030 йилгача камҳаракатлик туфайли дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ одам юқумли бўлмаган касалликларга чалиниши мумкин. Ҳозирда ўсмирларнинг 81 фоизи ва катталарнинг 27,5 фоизи фаол бўлмаган турмуш тарзини олиб боради.
Ўзбекистонлик абитуриентлар Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетида квота асосида бепул ўқишлари мумкин. Бу имконият Open Doors олимпиадаси ғолибларига ҳам тақдим этилади.
Жомбой туманида Nexia ва Spark тўқнашуви оқибатида туғруқхонадан олиб кетилаётган 3 кунлик чақалоқ ҳамда ҳайдовчи вафот этди.
Ҳукумат қарори билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуна ва иншоотларни назорат қилувчи корхоналар ходимлари ҳамда қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишларини бажарувчилар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Фарғона вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, 3 киши жароҳатланди.
Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Асака банк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.
Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Москвадан Урганчга учаётган «Азимут» компаниясининг ССЖ-100 самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Ҳозир рейс Урганчга етиб борди.
Марказий банк 19 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,43 сўм этиб белгилади. Банклар ҳам ўз таклифларини янгилади.
Ховос туманида икки фуқаро 9 турдаги 68 дона балиқни ноқонуний овлангани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 47 млн 160 минг сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига юборилди.
Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари, 24 октябрдан эса кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.
Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди. Унга икки ўринбосар ҳам тайинланди. Шунингдек, Шерзод Асадов Пиллачилик ва қоракўлчиликни қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
«Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унда Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ва «Инвесторларга кўмак маркази» ташкил этилиши белгиланди.
Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.
Тошкентда яхшиланаётган ҳаво, пойтахтнинг бош режаси, тарсаки сабаб ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани, Ўзбекистоннинг 4 та шаҳрини ривожлантиришга $59 млн кредит ажратган ОТБ, тақдимот слайдларининг фотоларини хиралаштираётган президент матбуот хизмати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.
Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда компания директори Музаффар Мирзаҳмедов барча божхона божлари ва ҚҚС ўз вақтида тўланаётганини маълум қилди. Қолаверса, маҳсулот таннархи ошиши фақат қоғозга боғлиқ эмаслиги қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг