Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма содир бўлди. Уч полициячи яраланди, ҳужум қилган шахснинг ўзи ўлдирилди. Ҳудудда маҳаллий аҳолининг Ғазодаги ҳаракатларга қарши норозилик намойишлари тез-тез бўлиб туради.
Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган «Мен дунёни шундай кўрдим» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Намойишдан табиат ва одамларни акс эттирувчи 50 та асар ўрин олган.
Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди. Томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштиришга келишиб олди ва имтиёзли савдо битимини имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.
Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.
Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинди. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.
Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Президент Тошкент атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазди. Янги боғ пойтахт ҳалқа йўли бўйлаб яратилмоқда. Тадбирда ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар иштирок этди. Айни пайтда бошқа ҳудудларда ҳам шундай боғлар барпо этилмоқда.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди (2−3 балл).
Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёнинг Бойсун туманига техноген фалокатдан сўнг икки марта борди, дейди унинг матбуот хизмати. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан эвакуация масаласини муҳокама қилган.
Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Испания ва Португалияга ташриф буюриб, топ университетлар ҳамда машҳур Real Madrid фонди билан шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришди.
«Альфахорес» печеньеси, занжабилли пряниклар, «Қаҳва доналари» печеньеси, олмали печенье ва бошқа печенье рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
ДХХ Олмалиқ шаҳрида «Тошкент вилояти сув таъминоти»нинг икки нафар мутахассисини 1600 доллар пора билан қўлга олди. Улар шифохонага қўлланган далолатнома ва ҳисоб-китоб қилинган зарарни бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режаларга кўра, келаси йилда 425 минг аҳолини ишли қилиб, 320 млн доллар экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, хитойлик инвесторлар мис ва кумуш конларига инвестиция киритиш орқали икки минг иш ўрни яратишни таклиф қилмоқда.
Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади. Uzbekistan Airports фронтлайн персоналларни имо-ишора тилига ўқитиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Президент ҳузурида 2025 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, бу орқали иш ўринлари ва корхоналар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб ва боғча таъмирланиб, ДХШ асосида янгилари қурилади.
Қирғизистон ЕОИИдан ташқарига кўмир экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилди. Чеклов «Ўзкимёимпекс» 2023 йилда кўмирни тўғридан-тўғри етказиш бўйича келишувга эришган «Қирғизкўмур»га таъсир қилмайди. Мамлакат тошкўмир экспортининг 85%, қўнғир кўмирнинг 95,7% қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Президентга маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимот қилинди. Режага кўра, ҳудудлардаги театр бинолари мукаммал таъмирланиб, таълим муассасаларида театр жамоалари тузилади. 2025 йилдан шу соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилиб, моддий манфаат KPI кўрсаткичларига боғланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг