Жаҳон янгиликлари дайжести
12 ноябрь 2021, 18:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ҳиндистонда ўз уйлари устида Покистон байроғини кўтарган 4 фуқаронинг давлатга ҳиёнатда айбланиб ҳибсга олингани, АҚШ, Буюк Британия ва Европа иттифоқи давлатларининг миграция инқирозида Беларусни айблагани, Александр Лукашенконинг мигрантлар Донбассдан қурол ўтказишга уринганини айтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Бир гуруҳ мигрантлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди
12 ноябрь 2021, 17:26

Бир гуруҳ мигрантлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди

Чегара ҳудудида қочқинлардан ташкил топган бир неча ўнлаб одамлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди. Польша хавфсизлик кучлари уларни тўхтатиб қолган.

Ўзбекистондан 20 йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ киши кўчиб кетган
12 ноябрь 2021, 17:24

Ўзбекистондан 20 йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ киши кўчиб кетган

2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган.

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди
12 ноябрь 2021, 17:18

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.

Бир тонна Аи-80 бензинининг биржа нархлари йил бошидан буён 72,1 фоизга ошди
12 ноябрь 2021, 17:09

Бир тонна Аи-80 бензинининг биржа нархлари йил бошидан буён 72,1 фоизга ошди

Йил бошидан буён биржаларда Аи-80 русумли бензиннинг улгуржи нархи 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, асосан импорт қилинадиган ва жаҳон котировкалари билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги (Аи-91, Аи-92 ва Аи-95) ёқилғининг ўсиш суръатлари маҳаллий аналогга нисбатан пастроқ бўлди. Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 русумли бензин нархини ушлаб турганини маълум қилганди.

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ ҳолатда қонун бузилган — ДХА
12 ноябрь 2021, 16:16

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ ҳолатда қонун бузилган — ДХА

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. «Ўзсувтаъминот», «Ҳудудгазтаъминот», Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун бузар такшилотлар топ-5талигидан ўрин олган. Натижада 2556 нафар мансабдор жаримага тортилди, 64 нафари эса ишдан бўшатилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
12 ноябрь 2021, 16:16

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,02 сўмга кўтарилиб, 10 737,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик ва иссиқ сув узилиб қолди
12 ноябрь 2021, 15:58 1

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик ва иссиқ сув узилиб қолди

Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ўзбекистондаги уй-жой ва биноларда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд — экспертлар
12 ноябрь 2021, 12:53

Ўзбекистондаги уй-жой ва биноларда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд — экспертлар

Ўзбекистонда жами электр энергиясининг қарийб 60 фоизи жамоат бинолари истеъмолига тўғри келмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назировнинг фикрича, «уй-жой ва биноларни эксплуатация қилишда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд». Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили Марко Мантованелли эса юқори энергия сарфи газни атроф муҳитга ташлаш ва иқлим ўзгаришларига сабаб бўлишини таъкидлади. Ўзбекистон муаммони бартараф этиш учун Миллий дастур ишлаб чиқмоқчи.

USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратди
12 ноябрь 2021, 12:22

USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.

Дунёда қочқинлар ва бошпана изловчилар сони ортди
12 ноябрь 2021, 11:39

Дунёда қочқинлар ва бошпана изловчилар сони ортди

Ярим йил ичида дунё бўйлаб қочқин, кўчирилганлар, бошпана изловчилар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони 84 миллионга етди. Қочқинларнинг аксариятини Сурия, Венесуэла ва Афғонистон фуқаролари ташкил этмоқда. «Қуролли тўқнашувлар, COVID-19 пандемияси, қашшоқлик, озиқ-овқат муаммолари ва иқлимдаги фавқулодда вазиятлар кўчирилган одамларнинг оғир аҳволини янада кучайтирмоқда», — дейилади БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ҳисоботида.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
12 ноябрь 2021, 11:14

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари мамлакатга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +8…+13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон шаҳар ҳокими фуқарони ҳақорат қилди
12 ноябрь 2021, 11:04 1

Андижон шаҳар ҳокими фуқарони ҳақорат қилди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров телефон суҳбати давомида фуқарони ҳақорат қилганлиги маълум бўлди. Вилоят ҳокимлигининг таъкидлашича, фуқаро уйи «снос»га тушганлиги сабабли ҳокимга қурилиш фирмасидан 400 кв метрли уй-жой ва Gentra автомобилини ундириб беришни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилган. Андижон ҳокимининг ҳаракатларига вилоят ҳокимлиги томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт кесиб ташланди
12 ноябрь 2021, 09:40

Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт кесиб ташланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланди. Ушбу ҳатта-ҳаракат натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

2022 йилда 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Бу жуда ҳам кам
12 ноябрь 2021, 09:35 1

2022 йилда 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Бу жуда ҳам кам

2022 йилда давлат томонидан 410 млрд сўмлик 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Бу ўтган йилгидан деярли икки баравар кўп, аммо мактабларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун ҳали ҳам ҳалокатли даражада етарли эмас.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
12 ноябрь 2021, 08:06

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр ҳудудида силкинишлар кучи 4 баллни ташкил қилди.

2022 йилда электр энергияси ва табиий газ тариф нархлари оширилиши кутилмоқда
11 ноябрь 2021, 23:13

2022 йилда электр энергияси ва табиий газ тариф нархлари оширилиши кутилмоқда

Ҳисоб палатаси 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш юзасидан тавсиялар берилган.

11 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 ноябрь 2021, 23:04

11 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланиши, 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилиниши, «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири — «Газета.uz»нинг 11 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Кун фотоси: Бош вазир Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан
11 ноябрь 2021, 22:29

Кун фотоси: Бош вазир Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан

Бавария бош вазири Маркус Сёдер Мюнхеннинг «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тушган суратини жойлаштирди. Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Германияда бўлиб турибди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 ноябрь 2021, 22:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Варшавада минглаб миллатчиларнинг намойиши бўлиб ўтгани, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, ЖАРнинг собиқ президенти Фредерик де Кларкнинг вафот этгани, Латвия парламенти Георгий ленталаридан фойдаланишни тақиқловчи қонунни тасдиқлагани, Сеулда америкалик дипломат автоҳалокат содир этиб, АҚШ ҳарбий базасига яширингани, Нобел мукофоти совриндори Малала Юзуфзой турмушга чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг