Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин
27 апрель 2022, 09:28

Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

26 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 апрель 2022, 22:00

26 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рамазон хайитида 5 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, Антикоррупция агентлиги деворига коррупцияга атаб чизиб кетилган граффити, ўзини ҳақиқий андижонлик деб билганларни ҳар куни Андижон полкасига рақсга тушишга чақирган ҳоким, туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берган президент ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 26 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди
26 апрель 2022, 21:36

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди

1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади
26 апрель 2022, 19:30

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади

Президент келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилишини айтди. Унинг айтишича, Наврўз байрамидаги дам олиш кунларида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борган. 2022 йилдан давлат ташкилоти ходимларига йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

«Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди
26 апрель 2022, 18:22

«Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди

Президент раислигидаги туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича видеоселекторда «Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилди. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1 тадан «карвонсарой» қурилади
26 апрель 2022, 18:17

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1 тадан «карвонсарой» қурилади

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан «карвонсарой» барпо этилади. Шунингдек, ҳудудларда туризм кластерлари ташкил этилади.

«Ҳудуд масъуллари ҳали „уйғонгани“ йўқ» — президент туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берди
26 апрель 2022, 17:59

«Ҳудуд масъуллари ҳали „уйғонгани“ йўқ» — президент туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берди

Президент 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати берди. Шунингдек, давлат раҳбари қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқлигини таъкидлади. Мутасаддиларга туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш энг устувор вазифа этиб белгиланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
26 апрель 2022, 16:59

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 25,03 сўмга пасайиб, 11 221,87 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

ДБҚда Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бошқармаси ташкил этилди
26 апрель 2022, 16:49

ДБҚда Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бошқармаси ташкил этилди

Давлат божхона қўмитасида Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бўйича бошқарма ташкил этилди. Шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш режими соддалаштирилади.

Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
26 апрель 2022, 16:07 1

Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди
26 апрель 2022, 15:54

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосар этиб тайинланди.

Бухородан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
26 апрель 2022, 15:43

Бухородан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Фарғона вилоятида яшовчи яна бир фуқаро ўз томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди
26 апрель 2022, 15:09

Фарғона вилоятида яшовчи яна бир фуқаро ўз томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида фуқаро ўз томорқасида 55 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди. Бу апрель ойида ушбу туманда аниқланган иккинчи ҳолат.

Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини ҳақиқий андижонлик деб билганларни ҳар куни Андижон полкасига рақсга тушишга чақирди
26 апрель 2022, 14:29

Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини ҳақиқий андижонлик деб билганларни ҳар куни Андижон полкасига рақсга тушишга чақирди

Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятда «Андижон полкаси» ойлигини эълон қилиб, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ўзини ҳақиқий андижонлик деб билган барчани бутун жамоаси, ҳамкасблари билан ҳар куни Андижон полкаси рақсига тушишга чақирди.

Биринчи чоракда UzAuto Motors соф фойдаси 75 фоизга ошди
26 апрель 2022, 13:39

Биринчи чоракда UzAuto Motors соф фойдаси 75 фоизга ошди

UzAuto Motors биринчи чорак якунлари бўйича 619 млрд сўм соф фойда кўрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга кўпдир.

Ах-1 тижорий космик рейси Ерга қайтди
26 апрель 2022, 13:24

Ах-1 тижорий космик рейси Ерга қайтди

Халқаро космик станцияга илк тижорий парвозни амалга оширган Axiom рейси Ерга қайтди. Ах-1 миссияси муваффақиятли деб топилди. Axiom Falcon ракеталари ёрдамида бир қатор янги парвозларни режалаштирмоқда.

Бюджет очиқлигини таъминламаган 2 та ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди
26 апрель 2022, 13:03

Бюджет очиқлигини таъминламаган 2 та ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

Ҳисоб палатаси 133 та вазирлик ва идоралар томонидан бюджет жараёнининг очиқлигини таъминловчи маълумотларни веб-сайтларга жойлаштирилганини ўрганди. Якунда 2021 йилнинг III чорагида 91 та, IV чоракда 54 та ташкилот очиқ маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди. Илк бор 2 та ташкилот раҳбари суд қарори билан маъмурия жавобгарликка тортилди.

Акмал Бурхонов Антикоррупция агентлиги деворига чизилган граффитини қўллаб-қувватлади
26 апрель 2022, 12:07

Акмал Бурхонов Антикоррупция агентлиги деворига чизилган граффитини қўллаб-қувватлади

Рассом Inkuzart Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисининг ташқи деворига «Коррупция» мавзусидаги граффитини чизди. Агентлик директори Акмал Бурхонов арт-объектни қўллаб-қувватлаб, уни «муросасиз креатив ёндашув» деб атади ва аҳолини коррупцияга қарши фаол курашишга чақирди.

Қирғизистоннинг янги элчиси иш бошлади
26 апрель 2022, 12:01

Қирғизистоннинг янги элчиси иш бошлади

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаев иш бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов қабул қилиб олди.

Самарқандда қарийб 5 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
26 апрель 2022, 11:42

Самарқандда қарийб 5 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанддаги меҳмонхонада 4892 дона «Репаген» кучли таъсир қилувчи дори воситасини $7500 ва 4,5 млн сўмга сотишда гумон қилинган шахслар ушланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг