Forbes 2022 йил учун дунё миллиардерлари рейтингини эълон қилди
5 апрель 2022, 21:44

Forbes 2022 йил учун дунё миллиардерлари рейтингини эълон қилди

Forbes’нинг 2022 йилги миллиардерлар рейтингида SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 219 млрд доллар билан 1-ўринни эгаллади. Франсуаза Беттанкур Майерс (74,8 млрд доллар) дунёнинг энг бой аёли бўлди. Шунингдек, Россиянинг Топ-15 миллиардерлари бойлигининг камайгани қайд этилди. Дунёнинг энг кўп миллиардерлари яшайдиган шаҳарлари ва давлатлари рўйхати ҳам эълон қилинди.

Олий суд блогер Отабек Сатторий иши бўйича чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
5 апрель 2022, 21:32

Олий суд блогер Отабек Сатторий иши бўйича чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

Олий суд муқаддам 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишига кассация тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Буча кўчаларидаги жасадлар рус қўшинлари олиб чиқилишидан олдин у ерда бўлган — NYT
5 апрель 2022, 21:06

Буча кўчаларидаги жасадлар рус қўшинлари олиб чиқилишидан олдин у ерда бўлган — NYT

The New York Times журналистлари Украинанинг Буча шаҳридан олинган сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, тинч аҳолининг жасадлари кўчаларда март ойи ўрталарида, шаҳар ҳали Россия ҳарбийлари назорати остида бўлган пайтда пайдо бўлган деган хулосага келишди.

Долларнинг расмий курси пасайди
5 апрель 2022, 20:32

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 23,43 сўмга арзонлаб, 11 385,07 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади
5 апрель 2022, 19:14

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади ва шунга кўра улар лавозимга тайинланади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «янги ўқув йилига қадар табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган 173 та мактаб ташкил этилиши шартлиги ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар эканлигини» таъкидлади.

Мактаб ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланди
5 апрель 2022, 18:52

Мактаб ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланди

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланганини эълон қилди. Унга кўра, келгуси 3−4 йилда барча ўқитувчилар янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади. Ушбу мақсадлар учун қўшимча 100 млн доллар йўналтирилади.

Humo карталари фаолияти вақтинча чекланди
5 апрель 2022, 18:22

Humo карталари фаолияти вақтинча чекланди

5 апрель куни Humo миллий тўлов тизимида маблағларни икки маротаба ечиб олиш ҳолатлари кузатилди. Шу сабабли носозлик бартараф этилгунига қадар Humo ўз терминаллари ва тўлов иловалари ишини вақтинча чеклади.

«Мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти» — Шавкат Мирзиёев
5 апрель 2022, 18:08 1

«Мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти» — Шавкат Мирзиёев

Президент мактаблардаги таълим сифати ва муаллимлар салоҳияти пастлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси ўқитиш методикаси мутлақо эскирганлигида. «Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, январдаги йиғилишда юклатилган топшириқларни бажармаган айрим ҳокимларга охирги марта 3 ой муддат берилди, кейин, жиддий чора кўрилади.

ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмаларига чек қўйди
5 апрель 2022, 18:02

ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмаларига чек қўйди

ДХХ Тошкентнинг бир қатор туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйди. Шунингдек, Юнусобод туманида мариахуана тайёрланадиган нарколаборатория аниқланди.

Ўзбекистон ҳакамлик судлари судьяси пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
5 апрель 2022, 17:12

Ўзбекистон ҳакамлик судлари судьяси пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳакамлик судьяси 2,5 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Жиноят устида қўлга олинган шахснинг Халқаро арбитраж суди судьяси экани маълум қилинди.

Германияда моддалар савдоси билан шуғулланувчи «Гидра» даркнет-сайти ёпилди
5 апрель 2022, 16:37

Германияда моддалар савдоси билан шуғулланувчи «Гидра» даркнет-сайти ёпилди

Германия полицияси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи «Гидра» даркнет платформасининг серверларини ёпди. Умумий суммаси 23 млн еврога тенг 543 биткоин платформа билан боғлиқ ҳисоблардан мусодара қилинди. Маълумотга кўра, бу дунёдаги энг кўп товар айланмасига эга бўлган ноқонуний савдо майдончаси бўлган бўлиши мумкин.

«Инсон ҳуқуқлари учун масъулиятни зиммага олиш керак» — Amnesty International
5 апрель 2022, 16:22

«Инсон ҳуқуқлари учун масъулиятни зиммага олиш керак» — Amnesty International

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги яхшиланишлар билан бир қаторда, сўз эркинлиги, уюшмалар ва тинч йиғилишлар эркинлигига нисбатан чекловлар сақланиб қолмоқда, дейилади Amnesty International ҳисоботида. Дунёда сўз, виждон эркинлиги, йиғилиш эркинлиги ва бошқа эркинликларга нисбатан тазйиқ кучаймоқда, дея таъкидлади инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

Маиший техникаларни маркировкалаш апрель ойида бошланади
5 апрель 2022, 16:16

Маиший техникаларни маркировкалаш апрель ойида бошланади

15 апрелдан маиший техника воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади.

35 та ОТМга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин
5 апрель 2022, 14:13

35 та ОТМга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин

Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин. Шунингдек, 5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог сифатида фаолият олиб боришини тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси
5 апрель 2022, 14:09

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси

«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.

«Кутганимизчалик арзон эмас экан» — Беларусдан Ўзбекистонга келган IT-мутахассисларининг дастлабки таассуротлари
5 апрель 2022, 13:01

«Кутганимизчалик арзон эмас экан» — Беларусдан Ўзбекистонга келган IT-мутахассисларининг дастлабки таассуротлари

Украинада уруш бошланганидан сўнг Ўзбекистонга кўчиб келган бир нечта IT-мутахассислар ўзларининг дастлабки таассуротлари билан бўлишди. Дастурчилар, нега айнан Ўзбекистонни танлашгани, яшаш шароити, ижара нархининг қимматлиги ҳақида фикр билдиришган.

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
5 апрель 2022, 12:13

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

Кўчмас мулк ижара шартномаси эндиликда фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Ҳукумат тасдиқлаган маъмурий регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши, ижарачи эса уни беш кун ичида тасдиқлаши шарт.

Жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига СТИР ўрнига ЖШШИРни киритади
5 апрель 2022, 11:49

Жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига СТИР ўрнига ЖШШИРни киритади

9 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига солиқ тўловчининг идентификация рақами ўрнига ЖШШИРни кўрсатишлари керак бўлади.

Интеллектуал мулкнинг бузилишига қарши кураш бизнесни бўғиш деб ҳисобланар экан, бу норозиликни келтириб чиқараверади — ИМА
5 апрель 2022, 10:50

Интеллектуал мулкнинг бузилишига қарши кураш бизнесни бўғиш деб ҳисобланар экан, бу норозиликни келтириб чиқараверади — ИМА

Интеллектуал мулк агентлиги йирик компаниялар вакиллари ўз брендларини сохталаштирилишдан қандай ҳимоя қилишлари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашган «Газета.uz» материалига жавобан, қалбакилаштиришга қарши қандай чоралар кўрилаётгани ва нима учун ҳуқуқбузарликларга қатъий жазо қўллашдан ўзини тийиб турганини маълум қилди.

Ҳокимларга ўз ҳудудида радар ўрнатиш ҳуқуқи берилади
5 апрель 2022, 10:43

Ҳокимларга ўз ҳудудида радар ўрнатиш ҳуқуқи берилади

Президент қарори билан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг