Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари аҳолининг эгасиз итлар туфайли болалари мактабга боролмаётгани бўйича қилган шикояти сабабли 13 та эгасиз ва дайди итни заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирди.
Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.
Тошкент шимолий вокзалида бир босқичли назорат пункти жорий этилди — ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди бир жойда амалга оширилади.
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади. Шунингдек, уларнинг хизматига қараб устама тўловлар белгиланади.
Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Самарқандда ошган йўлкира, Тошкент аэропортида ушланган 8,5 тонна наркотик, Истанбулдаги отишма оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик, Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинган халқаро қидирувдаги 2 эркак, «Док-1 Макс» сиропи бўйича суд тафсилотлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқланди. Улар ҳужжатда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида бўлган. Битта ҳолатда шунча гиёҳвандлик воситасининг аниқланиши божхона тизимининг 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилди, дейилади хабарда.
АҚШ 2023 йилги грин карта дастурини муддатидан олдин якунлашини эълон қилди. Мавжуд бўлган барча 55 000 та виза бериб бўлинган. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 3100 дан ортиқ мурожаатчи билан суҳбат ўтказилган.
Олтиариқ туманидаги газ «заправка» 27 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 5 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.
8 сентябрдан Самарқандда жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 2000 сўм, транспорт картаси билан эса 1600 сўмгача ошади. Бир транспортдан бошқасига ўтишда мослашувчан тарифлар жорий этилмоқда. Тошкентда бундай тарифларни жорий этиш баҳордан буён ваъда қилиб келинади.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди (фото ва видео).
«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги мавжуд тўртта жамғарма бирлаштирилиб, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тижорат банклари 7 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 080−12 120 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 205 сўм.
«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи сироп лаборатория текширувларидан ўтказилмаганини тан олди. Унинг айтишича, 12 йиллик фаолияти давомида Дори воситалари экспертизаси давлат марказида бирор марта ҳам дорилар текширилмаган, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар эса эътироз ҳам билдирмаган.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг ташрифи доирасида Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь аёлларининг биринчи бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида 92 млн доллардан ортиқ миқдордаги 42 та шартнома ва 17 та меморандум имзоланди.
Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг