Япония дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
5 ноябрь 2024, 21:37

Япония дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди

Японияда яратилган дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдош — LignoSat коинотга учирилди. У Ердан тахминан 400 км баландликда орбитага чиқарилади. «Ўзимиз ишлаб чиқара оладиган ёғочлар ёрдамида уйлар қуриш, космосда абадий яшаш ва ишлаш қобилиятига эга бўламиз», — дейди унинг яратувчилари.

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)
5 ноябрь 2024, 21:16

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)

Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 медални қўлга киритди. Эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 9 та соврин билан биринчи ўринни эгаллади, қизлар 4 та медаль олди.

Президент энергетика корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини муҳокама қилди
5 ноябрь 2024, 20:58

Президент энергетика корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини муҳокама қилди

Президент йиғилишида Ўзбекистон энергетика тармоғи корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинди. Давлат раҳбари аҳолини газ ва электр энергияси билан ўтган йилларга нисбатан барқарорроқ таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Оила камбағаллиги туфайли болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади
5 ноябрь 2024, 20:31

Оила камбағаллиги туфайли болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

Президентга ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди. Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади, муассаса сўнгги чора бўлади. Давлат раҳбари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Чирчиқ ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди
5 ноябрь 2024, 19:49

Чирчиқ ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди

Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари ҳокимлик захирасидаги 20 га ерни аукционга чиқариб, эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришда ёрдам беришини айтгани ва бу учун 1 миллион доллар пора олгани аниқланди. У қамоққа олинди, жиноят иши қўзғатилди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди
5 ноябрь 2024, 19:32

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб борди. У эртага Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.

Green Card анкетасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади
5 ноябрь 2024, 17:53

Green Card анкетасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади

АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш 7 ноябргача давом этади. Аввалроқ тўлдириш муддати 5 ноябрда якунланиши хабар қилинганди.

Лаҳорда ҳаво ифлосланиши ортидан мактаблар вақтинча ёпилди
5 ноябрь 2024, 17:47

Лаҳорда ҳаво ифлосланиши ортидан мактаблар вақтинча ёпилди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳавонинг хавфли сифати туфайли бошланғич мактаблар бир ҳафтага ёпилди. Дам олиш кунларида ифлосланиш рекорд даражага етди. Покистон бунда «Ҳиндистон шамоллари»ни ҳам айбламоқда. Ҳудудда ходимларнинг ярми уйдан ишлаш тартибига ўтди. Қатор чекловлар жорий этилди.

Тошкент вилоятида ишлар сифатсиз бажарилгани учун «дом» қурилиши тўхтатилди
5 ноябрь 2024, 17:40

Тошкент вилоятида ишлар сифатсиз бажарилгани учун «дом» қурилиши тўхтатилди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.

«Яллама» чегара божхона пости ходими ҳуқуқбузарга ёрдам бериш эвазига $1300 пора олгани айтилмоқда
5 ноябрь 2024, 17:39

«Яллама» чегара божхона пости ходими ҳуқуқбузарга ёрдам бериш эвазига $1300 пора олгани айтилмоқда

«Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси мамлакатга тақиқланган товар олиб кирган одамдан ёрдам эвазига $1300 олгани маълум бўлди. Ходим фирибгарлик, пора беришда иштирок этишда айбланиб қамоққа олинди. ДХХ вилоятда яна бошқа пора олган МИБ, солиқ органи ходимларини қўлга олди.

Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан «яшил» лойиҳалар эвазига кечди
5 ноябрь 2024, 16:42

Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан «яшил» лойиҳалар эвазига кечди

Туркия Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик ташқи қарзидан «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш эвазига кечиб юборди. Аввалроқ Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров молия ташкилотлари ва давлатларга давлат қарзини «яшил» ташаббусларга айирбошлашни бир неча бор таклиф қилганди.

2025 йилнинг февралидан автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланади
5 ноябрь 2024, 16:34

2025 йилнинг февралидан автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланади

2025 йил февралидан Ўзбекистондаги барча автотураргоҳларда электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш бошланади. Шунингдек, кўп қаватли уйлар яқинида, жумладан, уларга энг яқин автотураргоҳлар яқинида максимал қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
5 ноябрь 2024, 15:55

Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сирдарёда 6,7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди
5 ноябрь 2024, 15:06

Сирдарёда 6,7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди

Сирдарё вилоятидаги «Малик» чегара ўтказиш пунктида 6,7 кг миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
5 ноябрь 2024, 14:50

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради

Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.

Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
5 ноябрь 2024, 14:35

Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси ёниб кетди. Ҳодиса сабаб довон йўли вақтинча ёпилди.

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди
5 ноябрь 2024, 13:07

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.

InfinBank кредит рекламасида чалғитувчи маълумот бергани учун молиявий жаримага тортилди
5 ноябрь 2024, 12:09

InfinBank кредит рекламасида чалғитувчи маълумот бергани учун молиявий жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси «Invest Finans Bank» АЖга кредит хизмати рекламасида қўшимча шартлар ва муҳим маълумотларни кўрсатмагани учун молиявий жарима қўллади. Аввалроқ, Davr Bank ҳам шу каби камчилик учун жаримага тортилганди.

АҚШнинг янги президенти номи қачон маълум бўлади?
5 ноябрь 2024, 12:08

АҚШнинг янги президенти номи қачон маълум бўлади?

АҚШда президентлик сайловлари бошланишига саноқли соатлар қолди. Ғолиб номи қачон маълум бўлиши мумкин, овозлар қандай ҳисобланади, нима сайлов натижаларини узоқ кутишга олиб келиши мумкин — материал шу ҳақда.

КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
5 ноябрь 2024, 11:16

КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди

Шимолий Корея Япон денгизи томон 7 та баллистик ракета учирди. Япония буни «тинчлик ва хавфсизликка таҳдид» деб атади. Мутахассисларга кўра, КХДР бу билан АҚШ сайловлари олдидан ядровий салоҳиятини кўрсатмоқчи ва Россияга қўшин юборгани муҳокама қилинаётганда эътиборни бошқа тарафга қаратмоқчи.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг