«Европа Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги янги бобда ҳамкорингиз бўлишни истайди» — Урсула фон дер Ляйен
6 ноябрь 2024, 16:20

«Европа Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги янги бобда ҳамкорингиз бўлишни истайди» — Урсула фон дер Ляйен

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Ўзбекистон ва Европа мисли кўрилмаган даражада бир-бирига яқинлашганини таъкидлади. «Шериклигимизнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда», — деди у «Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунлари» бизнес-форумининг очилиш маросимидаги видеомурожаатида.

Октябрь ойида ҳарорат экстремал қийматлардан узоқ бўлди — Ўзгидромет
6 ноябрь 2024, 15:59

Октябрь ойида ҳарорат экстремал қийматлардан узоқ бўлди — Ўзгидромет

Ўзгидромет ҳисоботига кўра, бу йилги октябрь ҳарорат бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, экстремал қийматлардан узоқ бўлди. Ёмғир одатдагидан тез-тез ёққани туфайли ой жуда ёмғирли ўтди. Октябрнинг иккинчи ярмидан Ўзбекистонга ҳақиқий куз кириб келди, дея билдирмоқда синоптиклар.

Noventiq бош директори компаниянинг 20 йиллик тажрибаси ва Noventiq бренди остидаги янги даври ҳақида сўзлади
6 ноябрь 2024, 15:00

Noventiq бош директори компаниянинг 20 йиллик тажрибаси ва Noventiq бренди остидаги янги даври ҳақида сўзлади

Noventiq Uzbekistan бош директори Олег Мишагин компаниянинг бозордаги 20 йиллик тажрибаси, Softline брендининг Noventiq’га ўзгариши ва компания Ўзбекистонда бизнесга қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди.

Асака тумани Экология бўлими ходими 20 минг доллар олишда гумонланмоқда
6 ноябрь 2024, 14:56

Асака тумани Экология бўлими ходими 20 минг доллар олишда гумонланмоқда

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари Қорақалпоғистон, Хоразм ва Андижонда коррупциявий жиноятларда гумонланган қатор мансабдорларни қўлга олди. Бир ҳолатда Асака тумани Экология бўлими бош инспектори фуқародан 20 минг доллар олаётганида ушланди.

«Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузиш». Шавкат Мирзиёев — Яқин Шарқдаги вазият ҳақида
6 ноябрь 2024, 14:44

«Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузиш». Шавкат Мирзиёев — Яқин Шарқдаги вазият ҳақида

Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гапирди. «Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузишдир», — деди у. Шунингдек, БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади.

Суд Сардор Кариевнинг оиласи яшаётган уй хатланишини ёқлади
6 ноябрь 2024, 13:58

Суд Сардор Кариевнинг оиласи яшаётган уй хатланишини ёқлади

Тошкент туманлараро маъмурий суди «Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни хатлаш масаласини қўллаб-қувватлади.

Дональд Трамп ўзини АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди
6 ноябрь 2024, 13:08

Дональд Трамп ўзини АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Дональд Трамп Флоридада йиғилганларга миннатдорлик билдириб, ўзини АҚШнинг 47-президенти деб атади. «Бу Америка халқининг ҳайратланарли ғалабаси бўлиб, бизга уни яна буюк қилиш имконини беради», — деди у. Овозларни санаш ҳали тугагани йўқ.

Тошкентда 2 номаълум шахс автобусда салонни аёл ва эркаклар учун ажратиш ҳақида постер ёпиштирди (видео)
6 ноябрь 2024, 13:08

Тошкентда 2 номаълум шахс автобусда салонни аёл ва эркаклар учун ажратиш ҳақида постер ёпиштирди (видео)

Тошкентдаги автобусда «аёллар — олдинда, эркаклар — орқада» ёзувли постер пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» уни 2 йигит ёпиштириб, ҳолатни видеога ҳам олгани акс этган камера ёзувларини эълон қилди. Бу каби постер аввалроқ Самарқандда автобусда ҳам учраганди.

АҚШда республикачилар Сенат устидан назоратни қўлга киритди
6 ноябрь 2024, 12:29

АҚШда республикачилар Сенат устидан назоратни қўлга киритди

Ғарбий Виржиния ва Огайо штатларидаги ғалабалар туфайли республикачилар Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди. Бу икки ғалаба республикачиларга 100 ўринли Сенатда камида 51 ўринни эгаллаш имконини беради.

Рақобат қўмитаси монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолатни аниқлади
6 ноябрь 2024, 12:03

Рақобат қўмитаси монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолатни аниқлади

Рақобат қўмитаси Андижон вилоятининг Олтинкўл туман ҳокимлиги, Тошкент вилоятининг айрим саноат зонасини бошқариш дирeкцияси ва Кинематографияни ривожлантириш марказини давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда монополиядан олдиндан розилик олмаганини аниқлади. Уларга тегишли кўрсатма берилди.

Исроилда мудофаа вазири ишдан бўшатилди. Бунга қарши намойишлар бўлмоқда
6 ноябрь 2024, 11:56

Исроилда мудофаа вазири ишдан бўшатилди. Бунга қарши намойишлар бўлмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатди. Нетаньяҳу буни уруш даврида вазир ва унинг орасида ишонч йўқолгани билан изоҳлади. Мамлакатда жараёнга қарши намойишлар бошланди, унда, жумладан, Нетаньяҳунинг истеъфога чиқиши сўралмоқда.

Тошкент вилоятида лайк учун отасини урмоқчи бўлган йигит 15 суткага қамалди
6 ноябрь 2024, 11:37

Тошкент вилоятида лайк учун отасини урмоқчи бўлган йигит 15 суткага қамалди

Чирчиқ шаҳрида 100 мингта лайк учун отасини уришга тайёрлигини айтиб видео олган йигит 15 суткага қамалди.

Энди фақат шу соҳада олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади
6 ноябрь 2024, 10:35

Энди фақат шу соҳада олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда энди фақат психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларгина психологик ёрдам кўрсатиши мумкин. Психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Emirates Dubai 7s спорт-кўнгилочар фестивали спорт ва мусиқа ихлосмандларини бирлаштиради
6 ноябрь 2024, 09:00

Emirates Dubai 7s спорт-кўнгилочар фестивали спорт ва мусиқа ихлосмандларини бирлаштиради

Дубайдаги The Sevens Stadium стадионида 29 ноябрдан 1 декабргача Emirates Dubai 7s фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль регби, нетбол ва крикет бўйича спорт мусобақаларини ёрқин мусиқий шоулар билан бирлаштиради.

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди
6 ноябрь 2024, 00:27

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади
6 ноябрь 2024, 00:13

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади

Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.

Тошкент — Нью-Йорк рейси иккинчи марта фавқулодда тўхтади — бу сафар эрта тўлғоқ туфайли
5 ноябрь 2024, 22:44

Тошкент — Нью-Йорк рейси иккинчи марта фавқулодда тўхтади — бу сафар эрта тўлғоқ туфайли

Uzbekistan Airways’нинг HY101 «Тошкент — Нью-Йорк» рейси иккинчи марта манзилга ета олмади. Эрталаб самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкентга қайтганди. Кейинроқ у йўловчидаги эрта тўлғоқ туфайли Канадага қўнди.

Ўзбекистонда «келишилган ўйинлар» учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
5 ноябрь 2024, 21:53

Ўзбекистонда «келишилган ўйинлар» учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Спорт мусобақаси қатнашчи ва ташкилотчиларининг пора олиши, уларни моддият эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу катта миқдордаги жарима, 3 йилгача айрим ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, 3 йилгача (оғирлаштирувчи ҳолатларда — 8 йил) озодликдан чеклаш ё маҳрум қилиш билан жазоланади.

Япония дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
5 ноябрь 2024, 21:37

Япония дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди

Японияда яратилган дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдош — LignoSat коинотга учирилди. У Ердан тахминан 400 км баландликда орбитага чиқарилади. «Ўзимиз ишлаб чиқара оладиган ёғочлар ёрдамида уйлар қуриш, космосда абадий яшаш ва ишлаш қобилиятига эга бўламиз», — дейди унинг яратувчилари.

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)
5 ноябрь 2024, 21:16

Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)

Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 медални қўлга киритди. Эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 9 та соврин билан биринчи ўринни эгаллади, қизлар 4 та медаль олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг