Сиёсат

«Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат конструктив мулоқотга асосланиши зарур» — президент
20 ноябрь 2024, 18:15

«Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат конструктив мулоқотга асосланиши зарур» — президент

Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарларига парламент қуйи палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини юклашни таклиф қилди. Шунингдек, у парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, балки конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатди.

«Янги Ўзбекистон парламенти меъмори ким дейишса, сизни айтардим». Акмал Саидов — президент ҳақида
20 ноябрь 2024, 17:14

«Янги Ўзбекистон парламенти меъмори ким дейишса, сизни айтардим». Акмал Саидов — президент ҳақида

Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.

«Бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз етади». Президент ҳукуматнинг беш йиллик вазифаларини белгилаб берди
20 ноябрь 2024, 17:00

«Бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз етади». Президент ҳукуматнинг беш йиллик вазифаларини белгилаб берди

Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.

Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди
20 ноябрь 2024, 13:57

Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев 2025-йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Мажлисда йиғилганлар бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Абдулла Арипов яна Ўзбекистон бош вазири бўлди
20 ноябрь 2024, 13:40

Абдулла Арипов яна Ўзбекистон бош вазири бўлди

Қонунчилик палатасида депутатлар Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига маъқуллади.

Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистон ва Тожикистон чегарасини ID карта орқали кесиб ўтиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда
20 ноябрь 2024, 12:28

Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистон ва Тожикистон чегарасини ID карта орқали кесиб ўтиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистон чегараларини фақатгина ID карта орқали кесиб ўтиши тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Аввалроқ шундай тартиб Қирғизистон билан жорий этилганди.

Президент Қуролли Кучлар салоҳиятини оширишга эътибор кучайтирилишини таъкидлади
20 ноябрь 2024, 12:15

Президент Қуролли Кучлар салоҳиятини оширишга эътибор кучайтирилишини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди. У халқнинг тинч ва эркин ҳаётини асраш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди
20 ноябрь 2024, 12:13

Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тақдим этди. «У катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар», — деди президент.

Сенат янгиланган қўмиталарни тузди ва раисларни сайлади
19 ноябрь 2024, 23:09

Сенат янгиланган қўмиталарни тузди ва раисларни сайлади

Олий Мажлис Сенатининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида янгиланган еттита қўмита ва битта комиссия тузилиб, улардан олтитасига раис сайланди. Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси ўрнига Одоб-ахлоқ комиссияси ташкил этилди.

Президент янгиланган Сенат учун саккизта устувор вазифани эълон қилди
19 ноябрь 2024, 21:04

Президент янгиланган Сенат учун саккизта устувор вазифани эълон қилди

Президент Сенатнинг аввалги таркиби хизматини юқори баҳолади, шунингдек, янги таркиб олдида турган саккизта долзарб вазифани санади. Кенгашларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, ижро органлари фаолияти устидан назорат, коррупцияга қарши курашишда парламент назорати шулар жумласидандир.

«Ўзбекистон халқининг 30 йиллик орзуси». Президент — кенгашларга ҳокимлар раислиги тақиқлангани ҳақида
19 ноябрь 2024, 20:16

«Ўзбекистон халқининг 30 йиллик орзуси». Президент — кенгашларга ҳокимлар раислиги тақиқлангани ҳақида

Президент ҳоким ва кенгаш раислари ваколатларининг тақсимланишини халқнинг 30 йиллик орзусини ўзида мужассам этган сиёсий ислоҳот, деб атади. Шунингдек, ҳокимларнинг янада кўпроқ ваколатларини кенгашга ўтказиш, туман ва шаҳарларнинг молиявий мустақиллигини ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
19 ноябрь 2024, 15:25

Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
19 ноябрь 2024, 13:56

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди

Президент таклифига биноан Танзила Нарбаева учинчи бор Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди. Содиқ Сафоев эса унинг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев ўринбосари бўлди.

«Халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик». Президент — янги депутатларга
19 ноябрь 2024, 13:09

«Халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик». Президент — янги депутатларга

Ўзбекистон президенти Қонунчилик палатаси депутатларининг янги таркиби олдида чиқиш қилиб, парламентда муҳокама ва мухолифат бўлиши кераклигини айтди. Бу буюк халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик, деди Шавкат Мирзиёев.

Сенатда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқиляпти — президент
19 ноябрь 2024, 12:05

Сенатда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқиляпти — президент

Шавкат Мирзиёев Сенатда юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Қонунчилик палатасида аввалги 12 та ўрнига 10 та қўмита тузилди
18 ноябрь 2024, 22:50

Қонунчилик палатасида аввалги 12 та ўрнига 10 та қўмита тузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида аввалги 12 та қўмита ўрнига янги таркибда 10 та қўмита тузилди, бир қўмитадан ташқари барчасига раис тасдиқланди.

Мирзиёев С.Безруков ва А.Лиепани тақдирлади, Путин — Ф.Зокиров ва С.Назархонни
18 ноябрь 2024, 21:34

Мирзиёев С.Безруков ва А.Лиепани тақдирлади, Путин — Ф.Зокиров ва С.Назархонни

Ўзбекистон президенти икки нафар россиялик артист — Сергей Безруков ва Андрис Лиепани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Россия президенти Владимир Путин эса ўзбекистонлик санъаткорлар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни Дўстлик ордени билан тақдирлади.

Омбудсманга фуқаролар шикояти асосида текширув ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда
18 ноябрь 2024, 19:26

Омбудсманга фуқаролар шикояти асосида текширув ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тартибга солувчи қонун имзоланди. Ҳужжат билан омбудсманнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди, хусусан, у 5 йилга сайланади ва инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларга риоя этилишини назорат қилади. У фуқароларнинг шикоятлари асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.

Президент Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни имзолади
18 ноябрь 2024, 19:03

Президент Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни имзолади

Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. «Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати» юритилади.

Президент — аввалги депутатлар фаолияти ва Қонунчилик палатасининг янги таркибига таклифлари ҳақида
18 ноябрь 2024, 17:35

Президент — аввалги депутатлар фаолияти ва Қонунчилик палатасининг янги таркибига таклифлари ҳақида

Президент ўтган чақириқдаги депутатлар ишига баҳо берди ва парламент аъзоларининг янги таркиби олдида турган муаммоларни санаб ўтди. Улар орасида вазирликларнинг самарасиз ишлаши, реновация қонунининг қабул қилиниши, мажбурий тиббий суғурта, қонунчиликни ЖСТга мувофиқлаштириш ва бошқалар бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг