100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.
Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бу учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди у.
Шавкат Мирзиёев ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларга қўшилмаслигини айтиб, уни тақиқлаш тўғрисидаги нормани Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. «Чунки яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.
Давлат бошқарувини ўзгартириш, президентга импичмент ҳамда бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилиш тартибини жорий этиш, бодикамераси йўқ ички ишлар ходимининг мақомини оддий фуқарога тенглаштириш, ўзбек тилини билишни мажбурий қилиш — Конституция бўйича айрим таклифлар «Газета.uz» материалида.
Референдум тўғрисидаги қонунга сайлов комиссиялари ваколатларини ўзгартириш, кузатувчилар ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Шунингдек, референдумда қабул қилинган қарорларни фақат референдумда бекор қилиш талабига истисно киритилди.
Қозоғистон Луганск ва Донецк халқ республикаларидан бўлган «квази-давлат ҳудудлари»ни тан олмайди, деди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. «Халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи амалга ошаверса, ер юзида ҳозирги 193 танинг ўрнига 500−600 дан ортиқ давлат бўлади. Бу тартибсизлик дегани», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди. «Ёнингизга яна келишдан мақсадим — сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш. Бу ҳаммамизга синов», — деди давлат раҳбари марказда даволанаётган болаларга ва уларнинг ота-оналарига.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими Ўзбекистон президенти Администрацияси тузилмасига киритилиб, меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилди.
1946 йил АҚШ дипломати Жорж Кеннаннинг «Узун телеграммаси»да Совет Иттифоқи сиёсий тизимига берилган таъриф ҳали ҳам долзарб бўлиши мумкин. Советларнинг фақат куч тилини тушуниши, ташқи дунё ҳақида объектив маълумотга эга бўлмаган Сталин, енгиш осон бўлган пропаганда — ҳужжатдаги қизиқарли фикрлар.
Агар янги Конституция қабул қилинса, ҳамма қатори президент Шавкат Мирзиёевга ҳам сайловларда қатнашиш имкони яратиб берилади, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У Шавкат Мирзиёевнинг «ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас"лигини қўшимча қилди.
«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун Миллий гвардияга бу борадаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Ҳужжат билан қурол-яроғ ва махсус техникани қўллаш шартлари ҳам белгилаб қўйилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг