Сиёсат

Конструктив мулоқот орқали глобал муросага эришиш даъватларини қўллаб-қувватлайман — президент
24 октябр 2024, 17:56

Конструктив мулоқот орқали глобал муросага эришиш даъватларини қўллаб-қувватлайман — президент

Ўзбекистон президенти Қозонда ўтказилган «БРИКС плюс» саммитида жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилишга, «Жануб-Жануб» ва «Шимол-Жануб» форматларидаги мулоқотни кенгайтиришга чақирди. Шунингдек, Ғазо ва Ливандаги гуманитар фожиани ҳамда Афғонистондаги вазиятни тилга олди.

Ўзагроинспекция яна ҳукумат бўйсунувига қайтди
24 октябр 2024, 16:23

Ўзагроинспекция яна ҳукумат бўйсунувига қайтди

2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтган Ўзагроинспекция Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига қайтарилди. Унга импорт қилинадиган экинлар уруғини ГМО мавжудлиги бўйича текшириш, ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш ҳам юклатилди.

Сенаторлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонунни маъқуллади
24 октябр 2024, 11:19

Сенаторлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонунни маъқуллади

Сенат 1993 йилдан бери амалда бўлган «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Ҳужжатда давлат сирларининг алоҳида тоифалари, уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддати белгиланмоқда.

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
24 октябр 2024, 10:42

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

2020 йилдан бери Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.

Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
24 октябр 2024, 10:23

Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Қозон шаҳрига ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
23 октябр 2024, 21:48

Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди, у март ойидан буён мамлакатнинг Венгриядаги элчиси лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.

БРИКС саммити доирасида Мирзиёев ва Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди
23 октябр 2024, 21:19

БРИКС саммити доирасида Мирзиёев ва Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқди. Соғлиқни сақлаш, таълим, машинасозлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга» — Абдулла Арипов
23 октябр 2024, 20:58

«Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга» — Абдулла Арипов

Самарқандда ўтказилган Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бизнес форуми доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 352 млн долларлик 76 ҳужжат имзоланди. Абдулла Арипов мамлакатларда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият борлигини айтди. Қозоғистон экспорт таъминотини 550 млн долларга оширишга тайёр.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири билан учрашди
23 октябр 2024, 19:53

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири билан учрашди

БРИКС саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борган Ўзбекистон президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан мулоқот ўтказди. Улар технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларига тўхталди.

2025 йилда дарахт экиш учун 100 млрд сўм ажратилади, дарахт парваришлаш харажатлари инвестиция дастурига киритилади
23 октябр 2024, 03:05

2025 йилда дарахт экиш учун 100 млрд сўм ажратилади, дарахт парваришлаш харажатлари инвестиция дастурига киритилади

2025 йилда «Яшил макон» кўчат экиш лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча 100 млрд сўм йўналтирилади, деди президент. Энди дарахтларни 3 йил парваришлаш харажатлари инвестиция дастурига киритилади ва 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилади.

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
23 октябр 2024, 00:29

ТИВ раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Германиядаги консулларидан бири бўлиб ишлаган.

Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этади
22 октябр 2024, 20:38

Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этади.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 23 октябрь куни чақирилади
21 октябр 2024, 21:29

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 23 октябрь куни чақирилади

Сенатнинг 59-ялпи мажлиси чоршанба куни чақирилади. Унда телекоммуникация, ипакчилик, Қуролли кучлар, солиқ, божхона соҳаларига доир кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади.

ТИВ раҳбари Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
21 октябр 2024, 19:36

ТИВ раҳбари Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Тамер Фатҳи Абдуссалам Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режими жорий этишни таклиф қилди
21 октябр 2024, 13:23

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режими жорий этишни таклиф қилди

РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистондан келадиганлар учун виза режими жорий этиш кераклигини айтди. Депутатнинг бундай фикрга келишига бош консулхонанинг ўзбекистонликларни Россия армияси сафига қўшилмасликка тарғиб қилгани сабаб бўлган.

Чехия ТИВ раҳбари мақоласи: «Ҳамкорлигимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бизда ҳамма нарса бор»
21 октябр 2024, 11:44

Чехия ТИВ раҳбари мақоласи: «Ҳамкорлигимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бизда ҳамма нарса бор»

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Тошкентга ташрифи муносабати билан, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қарашларини ўртоқлашди. У Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги азалий тарихий алоқалар, хусусан, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади
20 октябр 2024, 14:29

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади

Президент ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини тақсимловчи қонунни имзолади. Кенгашнинг ваколатлари кенгайтирилиб, унга сўровлар юбориш ва текширувлар олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Ҳоким кенгаш қарорини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Президент Жамшид Қўчқоровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвонини берди
19 октябр 2024, 13:49

Президент Жамшид Қўчқоровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвонини берди

Президент фармони билан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилди.

Акмал Саидов: Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди
18 октябр 2024, 18:08

Акмал Саидов: Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди
18 октябр 2024, 15:31

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди. У 2020 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг