Сиёсат

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси
27 август 2024, 15:47

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси

Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
27 август 2024, 15:17

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. У бунгача Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган.

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2024, 13:29

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Ориф Рахмонкулов Сирдарёнинг Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманни бир йил ҳам бошқармаган собиқ ҳокимни июль ойида президент ишдан олганди.

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди
27 август 2024, 13:04

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Биринчи ўқишда депутатлар эътирозига сабаб бўлган норма чиқариб ташланди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди.

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2024, 09:53

Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига Учқун Елмуратов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Андижон шаҳри Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлган собиқ ҳоким бир ҳафта ўтиб ишдан бўшади
27 август 2024, 08:00

Андижон шаҳри Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлган собиқ ҳоким бир ҳафта ўтиб ишдан бўшади

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлганди. Бир ҳафта ўтгач, у «соғлиғи сабабли» ушбу лавозимдан кетди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини бориб кўрди
26 август 2024, 19:06

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини бориб кўрди

Президент Самарқандга ташриф буюриб, янгидан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини кўздан кечирди. У мутасаддиларга табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради
26 август 2024, 16:13

Давлат фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон имзолади. Ўзгаришлар, жумладан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар бўйича лойиҳаларни танлашда шаффофликни оширишни ўз ичига олади.

Қозоғистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларига «Дўстлик» ордени берилди
26 август 2024, 15:28

Қозоғистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларига «Дўстлик» ордени берилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан 6 нафарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Улар орасида давлат маслаҳатчиси, президент ёрдамчиси, вазир, элчи ва бошқалар бор.

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади
26 август 2024, 14:45

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади

Ўзбекистон парламент сайлов участкалари 39 мамлакатда ташкил этилади. Улардан энг кўпи Россияда — еттита, Қозоғистон ва Хитойда — учтадан бўлади. 7 мамлакатда иккитадан, 29 мамлакатда биттадан участка очилади.

Бош вазир ўринбосаридан туман ҳокимигача: президент қатор давлат хизматчиларини мукофотлади
25 август 2024, 10:19

Бош вазир ўринбосаридан туман ҳокимигача: президент қатор давлат хизматчиларини мукофотлади

Президент Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида вазирлар, вилоят ва туманлар ҳокимлари, агентлик ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳамда бошқа амалдорлар ҳам бор. Рўйхат.

«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
23 август 2024, 17:26

«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Унинг таркибида Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.

2025 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий кооперация йили бўлади
23 август 2024, 16:32

2025 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий кооперация йили бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2025 йилни икки давлат ўртасидаги иқтисодий кооперация йили деб эълон қилиш ҳамда 20 та асосий йўналиш бўйича дастур қабул қилишга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолади
23 август 2024, 15:45

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаси ва бошқалар имзоланди.

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев
23 август 2024, 14:33

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.

«Санкцияларга қарши курашишда ва оиламни ҳимоя қилишда давом этаман» — Алишер Усмонов
23 август 2024, 11:29

«Санкцияларга қарши курашишда ва оиламни ҳимоя қилишда давом этаман» — Алишер Усмонов

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов россиялик тадбиркорларга қарши санкцияларни «улкан хато» деб атади. Унинг айтишича, у санкцияларга қарши курашишда давом этмоқда ва санкцияларга учраган оиласини ҳимоя қилмоқда.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
22 август 2024, 16:33

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 14:34

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси 1993 йилда қабул қилинган амалдаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонун ўрнига «Давлат сири тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ҳужжатда махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 13:32

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжат хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ давлат мудофаа буюртмаси масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади
21 август 2024, 19:43

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 22−23 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда давлатлараро олий кенгаш биринчи мажлисини, шунингдек, икки мамлакат бизнес вакиллари учрашувини ўтказиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг