Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди — у Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги кабиларда гумонланмоқда. Ишда икки тадбиркор ҳам айбланмоқда.
Туркманистон етакчиси Сердар Бердимуҳамедов МО давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида беш давлат минтақани глобал энергия бозоридаги салбий сценарийлардан ҳимоя қила оладиган тизим ва кутилмаган ҳолатларда миллий энергия тизимлари учун хавфсизлик захирасини яратиши кераклигини таъкидлади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МО давлатлари саммитида «глобал таҳдид ва хавфларнинг кучайиши фонида» хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида яқин ҳамкорлик механизмларини яратишни таклиф қилди.
Марказий Осиё давлатлари президентлари ва делегациялар аъзолари қатор ҳужжатларни, жумладан, «Марказий Осиё — 2040» минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси ва минтақа давлатларида транспорт-логистика марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров МО давлатлари раҳбарлари саммитида минтақада сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий механизмини жорий этиш, шунингдек, МО давлатлари орқали янги мультимодал йўналишлар ва транспорт йўлакларини яратиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш, миллий ID карталарни ўзаро тан олиш, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш, Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битим имзолаш — Шавкат Мирзиёев Остонадаги учрашувда нималарни таклиф қилди?
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатда кутилаётган цунами юзасидан хавотир билдирди ва Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини кечиктириш қарорини «тўлиқ тушунишини» билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди. Бу давлат раҳбарига минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилди.
«Украина ва Яқин Шарқдаги воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатяпти», — деди Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарлари саммитида. Унинг айтишича, Марказий Осиёнинг «бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатлар ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суриш»га тайёрликка боғлиқ.
Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилди. Ташриф арафасида Тошкент кўчаларида Ўзбекистон ва Япония байроқлари осиб чиқилганди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари видеоалоқа орқали Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини очиб берди.
Олий давлатлараро кенгашнинг 1-мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон кенгашнинг 2024−2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Давлат чегараси режими ҳақидаги битим ҳам қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.
Зафарбек Матназаров Янгиариқ туманига, Руслан Ўразбаев Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президентига «Олтин Қирон» («Олтин бургут») орденини топширди. Бу мукофот Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлик учун берилади. Фото.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.
Анвар Баймуратов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у айни шу ҳудуд ҳокимига ўринбосар эди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг