2019 йилдан бери бош прокурор лавозимида ишлаб келаётган Ниғматилла Йўлдошев яна 5 йил муддатга лавозимига қайта тайинланди.
Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Олимжон Умаров Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У аввалроқ ушбу лавозимда ва бош вазирнинг АКТни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган.
Сенатда киберхавфсизлик ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси қарши курашиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, бош прокурор лавозимига номзод кўрилади ва Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раҳбари сайланади.
Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.
«Ўзэнергосотиш» компаниясига Жаҳонгир Обиджонов раис, Шоҳруҳ Карабаев эса унинг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Ташкилот ўз ишини 1 июлдан бошлайди ва электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда сотиш функциясини бажаради.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхонасини умумий ҳисобда 25 йил бошқарган Виталий Фен 77 ёшида вафот этди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD, БМТнинг махсус муассасаси) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди. Мамлакат 2011 йилдан буён жамғарманинг аъзоси ҳисобланади.
Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Тошкентдан Самарқандга келди ва у ерда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишади. Улар Ўзбекистон президенти ва биринчи хоним билан биргаликда Регистонга ташриф буюрди.
Февраль ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган Муҳаммад Ҳайдаров «йўл қўйилган хато ва камчиликлар» сабаб лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Дилшод Мирханов эгаллади.
Ўзбекистон президенти 2025 йил Сеулда «Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Шунингдек, 17 та ҳужжат имзоланди: Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқалар.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея келгуси 3 йилда ўта муҳим минераллар, яримўтказгичлар, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, шаҳарсозлик, хавфсиз энергетика — жами 7 та йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи. 2025 йилни «Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб номлаш ҳам таклиф этилди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи ҳам эди.
Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Санжар Таджиев ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан бирга Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди (фото).
Буюк Британия элчиси «Газета.uz» билан суҳбатда минтақадаги ҳамкорлик, статистик маълумотларнинг сиёсий қарорлар учун аҳамияти ҳамда одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш кераклиги ҳақида гапирди. Элчи ўзбек тилини билиши мамлакатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг