Сиёсат

Қонунчилик палатаси вице-спикерларидан бири ўлим жазосини ёқлади, бошқа бири — қарши
12 июль 2024, 10:48 1

Қонунчилик палатаси вице-спикерларидан бири ўлим жазосини ёқлади, бошқа бири — қарши

Қонунчилик палатасининг икки вице-спикери ўлим жазосини қайтариш бўйича турли фикрларни билдирди. Алишер Қодиров Тошкентда боланинг ўлдирилишига оид хабардан сўнг бундай қотиллар «яшамаслиги керак», деди. Одилжон Тожиев эса ўлим жазоси жиноятни камайтирмаслигини таъкидлади.

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди
11 июль 2024, 19:16

Президентга Фарғона туризм ҳалқаси лойиҳаси тақдим этилди

Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.

Учтепа ҳокими Технологик металлар комбинати раиси бўлди
11 июль 2024, 14:41

Учтепа ҳокими Технологик металлар комбинати раиси бўлди

2019 йилдан буён пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокимлигини бошқариб келган Фарход Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» бошқарув раиси бўлди. Туманни биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бошқариб туради.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради
11 июль 2024, 10:38

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради

Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.

Жиззахда 10 та туман ҳокимининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди
10 июль 2024, 22:39

Жиззахда 10 та туман ҳокимининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси ўтказган текширувда 10 та туман ҳокимлиги ва 9 та ташкилотнинг 124 та ҳужжатида қонун талаблари бузилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳокимликларга тегишли тақдимнома ва кўрсатмалар юборилиб, имзоланган қарорлар бекор қилинди.

Бухоро шаҳри собиқ ҳокими вилоят экобошқармасига бошлиқ бўлди
10 июль 2024, 09:36

Бухоро шаҳри собиқ ҳокими вилоят экобошқармасига бошлиқ бўлди

Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади
9 июль 2024, 18:03

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади

Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда
9 июль 2024, 12:43

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июлда бўлади
8 июль 2024, 20:45

Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июлда бўлади

Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади. Сенаторлар Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади. Шунингдек, экология соҳасига оид парламент сўрови натижалари тингланади.

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди
8 июль 2024, 19:18

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.

Андижон вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди
8 июль 2024, 14:22

Андижон вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Шоҳрухмирзо Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ССВ Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди
6 июль 2024, 17:17

Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон раҳбари Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Унда Шавкат Мирзиёев савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш, иқлим ўзгариши ҳамда муқобил энергетика бўйича таклифларни илгари сурди. Фаластин ва Афғонистон муаммоларига яна бир бор эътибор қаратди.

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади
6 июль 2024, 11:44

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Масъуд Пезешкиённи табриклади. Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш кўпайтирилади
5 июль 2024, 21:12

Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш кўпайтирилади

Президент сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Депутат ва сенаторлар учун янги талаб ва жазолар жорий этилмоқда
5 июль 2024, 20:45

Депутат ва сенаторлар учун янги талаб ва жазолар жорий этилмоқда

Президент депутат ва сенаторлар учун янги мажбурият ва жазо чораларини жорий этиш тўғрисидаги ўзгартишларни имзолади. Улар йиғилишларда йилига 29 кундан кўп қатнашмаса, бошқа давлат фуқаролигини олса, ваколатидан маҳрум бўлиши мумкин. Этика қоидаларини бузишса, маошларидан ҳам ушлаб қолиниши мумкин.

Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
5 июль 2024, 12:02

Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунга Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини тақиқловчи қўшимча киритилди.

Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди
5 июль 2024, 10:58

Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради
5 июль 2024, 08:07

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.

Ўзбекистон ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни «қайта ишга тушириш»ни таклиф қилди
4 июль 2024, 20:10

Ўзбекистон ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни «қайта ишга тушириш»ни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти «ШҲТ плюс» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлади. У ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни қайта ишга тушириш ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айлантиришни таклиф қилди.

«Кобул билан мулоқотни сақлаш бутун минтақа манфаатларига мос. Тобора кўпроқ давлатлар буни тушуниб етмоқда» — Ўзбекистон президенти
4 июль 2024, 15:00

«Кобул билан мулоқотни сақлаш бутун минтақа манфаатларига мос. Тобора кўпроқ давлатлар буни тушуниб етмоқда» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитидаги нутқида «Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик» кодекси, ижтимоий ривожланиш ва ҳимоя соҳасида ҳамкорликнинг «йўл харитаси»ни қабул қилиш, савдони соддалаштириш битимини ишлаб чиқишни таклиф қилди. «ШҲТ-Афғонистон» мулоқотини тиклаш муҳимлиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг