Сиёсат

ЕХҲТ ДИИҲБ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди
29 май 2024, 17:34

ЕХҲТ ДИИҲБ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ мамлакатнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш заруриятини баҳолашни бошлади. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари ЕХҲТ ДИИҲБ тавсияларини сайлов қонунчилиги ва амалиётига татбиқ этиш чоралари ишлаб чиқилгани учун миннатдорлик билдирди.

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари
28 май 2024, 17:46

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари

Ўзбекистон ва Россия президентлари музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди, дея маълум қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Кремль вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор
28 май 2024, 11:36

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор

2024 йил ёзида Жиззах вилоятида Россия технологияси асосида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фаоллар лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ҳукуматдан барча маълумотларни очиқлашини сўрамоқда.

«Биз ҳали бу масалада зарурий тартибни йўлга қўямиз». Шавкат Мирзиёев — меҳнат миграцияси ҳақида
27 май 2024, 20:12

«Биз ҳали бу масалада зарурий тартибни йўлга қўямиз». Шавкат Мирзиёев — меҳнат миграцияси ҳақида

Ўзбекистон ва Россия президентлари меҳнат миграцияси масаласини муҳокама қилди. «Владимир Владимирович ушбу нозик масала бўйича таклифларимни қўллаб-қувватлаганидан жуда мамнунман. Ўйлайманки, биз ҳали бу масалада ҳар икки томондан зарурий тартибни йўлга қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида
27 май 2024, 19:40

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида

Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини «ҳаётий аҳамиятга эга» деб атади. «Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга», — деди у.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди
27 май 2024, 18:55

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди.

Мирзиёев ва Путин товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказишга келишиб олди
27 май 2024, 18:01

Мирзиёев ва Путин товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказишга келишиб олди

Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар чоғида мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказиш, газ ташиш тизимини модернизациялаш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ва бошқалар бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Россия кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзолайди — Шавкат Мирзиёев
27 май 2024, 17:44

Ўзбекистон ва Россия кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзолайди — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича «муҳим келишув» имзолашини маълум қилди.

Мирзиёев Путинга: «Ҳудудларга халал бермай, ёрдам кўрсатилса, натижа жуда юқори бўлади»
27 май 2024, 15:44

Мирзиёев Путинга: «Ҳудудларга халал бермай, ёрдам кўрсатилса, натижа жуда юқори бўлади»

Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилди. Мирзиёев Путинга илк ташрифларидан бирида Ўзбекистонни танлагани учун миннатдорлик билдирди. Тошкентда ўтадиган ҳудудлараро биринчи форумда Россиянинг 28 та ҳудуди раҳбарлари қатнашади.

Ўзбекистонда Россиянинг 2 та олийгоҳи филиаллари очилади
27 май 2024, 15:27

Ўзбекистонда Россиянинг 2 та олийгоҳи филиаллари очилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашувида Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиаллари очилиши маълум бўлди. Етакчилар, шуниндек, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ҳақида гаплашди.

Фото: Кўксарой қароргоҳида Россия президентини кутиб олиш маросими бўлди
27 май 2024, 14:17

Фото: Кўксарой қароргоҳида Россия президентини кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Путин «Янги Ўзбекистон» мажмуасига борди (фото)
26 май 2024, 22:36

Путин «Янги Ўзбекистон» мажмуасига борди (фото)

Тошкентга келган Россия президенти Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, Янги Тошкент меъморий ансамбли ва қурилиш лойиҳаси билан танишди. Фото.

Россия президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
26 май 2024, 21:15

Россия президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу Владимир Путиннинг март ойида қайта сайланганидан кейинги иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади. Фото.

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
26 май 2024, 17:59

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, у ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектлари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун масъул бўлади.

Путин 26−27 май кунлари Ўзбекистонда бўлади
23 май 2024, 19:03

Путин 26−27 май кунлари Ўзбекистонда бўлади

Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан 26−27 май кунлари мамлакатда Ўзбекистонда бўлади. Томонлар бир нечта қўшма ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.

Нодирбек Сайфуллаев ЎзДСМИ ректори этиб тайинланди
22 май 2024, 21:41

Нодирбек Сайфуллаев ЎзДСМИ ректори этиб тайинланди

ПА Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳам ректорлик қилган.

Тошқинлар муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
22 май 2024, 10:38

Тошқинлар муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор.

Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади
21 май 2024, 17:41

Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади

22 май куни Эронда ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Унга Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди
21 май 2024, 15:30

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
21 май 2024, 14:58

Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг