Сиёсат

Олимжон Умаров рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
21 июнь 2024, 11:11

Олимжон Умаров рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Олимжон Умаров Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У аввалроқ ушбу лавозимда ва бош вазирнинг АКТни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган.

Сенат янги қонунлар ҳамда бош прокурор ва Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимларига номзодларни муҳокама қилади
20 июнь 2024, 20:43

Сенат янги қонунлар ҳамда бош прокурор ва Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимларига номзодларни муҳокама қилади

Сенатда киберхавфсизлик ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси қарши курашиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, бош прокурор лавозимига номзод кўрилади ва Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раҳбари сайланади.

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади
20 июнь 2024, 11:26

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади

Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.

«Ўзэнергосотиш» компаниясига раҳбарлар тайинланди
19 июнь 2024, 11:36

«Ўзэнергосотиш» компаниясига раҳбарлар тайинланди

«Ўзэнергосотиш» компаниясига Жаҳонгир Обиджонов раис, Шоҳруҳ Карабаев эса унинг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Ташкилот ўз ишини 1 июлдан бошлайди ва электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда сотиш функциясини бажаради.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик миссиясини 25 йил бошқарган Виталий Фен вафот этди
18 июнь 2024, 22:00

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик миссиясини 25 йил бошқарган Виталий Фен вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхонасини умумий ҳисобда 25 йил бошқарган Виталий Фен 77 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) ваколатхонаси очилди
16 июнь 2024, 10:39

Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) ваколатхонаси очилди

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD, БМТнинг махсус муассасаси) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди. Мамлакат 2011 йилдан буён жамғарманинг аъзоси ҳисобланади.

Корея республикаси президенти Самарқандга ташриф буюрди
15 июнь 2024, 13:35

Корея республикаси президенти Самарқандга ташриф буюрди

Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Тошкентдан Самарқандга келди ва у ерда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишади. Улар Ўзбекистон президенти ва биринчи хоним билан биргаликда Регистонга ташриф буюрди.

Учқўрғон тумани ҳокими ўзгарди
14 июнь 2024, 19:54

Учқўрғон тумани ҳокими ўзгарди

Февраль ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган Муҳаммад Ҳайдаров «йўл қўйилган хато ва камчиликлар» сабаб лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Дилшод Мирханов эгаллади.

«Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда 2025 йил ўтказилади
14 июнь 2024, 17:20

«Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда 2025 йил ўтказилади

Ўзбекистон президенти 2025 йил Сеулда «Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди
14 июнь 2024, 15:19

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Шунингдек, 17 та ҳужжат имзоланди: Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқалар.

Ўзбекистон ва Корея 7 та йўналишда стратегик ҳамкорлик қилмоқчи
14 июнь 2024, 14:25

Ўзбекистон ва Корея 7 та йўналишда стратегик ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон ва Жанубий Корея келгуси 3 йилда ўта муҳим минераллар, яримўтказгичлар, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, шаҳарсозлик, хавфсиз энергетика — жами 7 та йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи. 2025 йилни «Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб номлаш ҳам таклиф этилди.

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради
14 июнь 2024, 14:03

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
14 июнь 2024, 11:56

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди
14 июнь 2024, 11:19

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди

2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи ҳам эди.

Тошкент шаҳри ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
13 июнь 2024, 16:14

Тошкент шаҳри ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Санжар Таджиев ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкентга келган Корея президенти ва унинг рафиқасини Абдулла Арипов кутиб олди
13 июнь 2024, 14:38

Тошкентга келган Корея президенти ва унинг рафиқасини Абдулла Арипов кутиб олди

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан бирга Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди (фото).

«Одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш керак» — Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт
13 июнь 2024, 13:38

«Одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш керак» — Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт

Буюк Британия элчиси «Газета.uz» билан суҳбатда минтақадаги ҳамкорлик, статистик маълумотларнинг сиёсий қарорлар учун аҳамияти ҳамда одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш кераклиги ҳақида гапирди. Элчи ўзбек тилини билиши мамлакатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.

Жанубий Корея Ўзбекистон билан инновацион Ипак йўли қуришга умид қилмоқда — президент Юн Сок Ёль
13 июнь 2024, 12:18

Жанубий Корея Ўзбекистон билан инновацион Ипак йўли қуришга умид қилмоқда — президент Юн Сок Ёль

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги
12 июнь 2024, 22:26

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги

МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда
12 июнь 2024, 19:03

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлатлараро ва миллий адоватни қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи чиқиш ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг