Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.
Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда бош консули вазифасини бажаришга киришди. У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Сенаторлар Қонунчилик палатаси сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидан олинган 17,5 минг гектар ер тадбиркорларга берилмаган ва аукционга ҳам қўйилмаган. Президент вилоят ҳокимларини бу ерлар йил охиригача аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.
ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Самарқандда бўлади. У 1985 йилдан бери илк марта Париждан ташқарида ўтказилади. Ташкилотга аъзо давлатлардан ҳеч бири ўз ҳудудида конференцияни ўтказишга таклиф бермагани сабаб охирги сессиялар ташкилот штаб-квартирасида бўлиб ўтаётганди.
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Пекинда икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи стратегик мулоқотини ўтказди. Унда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.
Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.
Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.
Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеянинг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига борди. У қирғизистонлик депутатларни Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Нарбаева Қозоғистон ва Беларус парламенти раислари билан учрашди.
Президент Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппарати билан танишиб, унинг парвозини кузатди. Уларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг