Сиёсат

Бизнесга қарши молиявий санкциялар кўриб чиқилади, эскирган ҳисоботлар бекор қилинади — президент
18 август 2023, 18:37

Бизнесга қарши молиявий санкциялар кўриб чиқилади, эскирган ҳисоботлар бекор қилинади — президент

Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.

Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари сентябрь ўрталарида Душанбеда учрашади
18 август 2023, 13:38

Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари сентябрь ўрталарида Душанбеда учрашади

14−15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Тожикистон, шунингдек, саммит доирасида 12 та параллел тадбир, жумладан, иқтисодий форум, олимлар форуми ва фаол аёллар учрашувини ўтказишни таклиф қилди.

«Биз бировга қарам бўлмаймиз». Шавкат Мирзиёев — Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл ҳақида
18 август 2023, 13:20

«Биз бировга қарам бўлмаймиз». Шавкат Мирзиёев — Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл ҳақида

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл Жанубий Осиёга чиқадиган «энг маъқул, арзон ва хавфсиз йўл» эканини айтди. «Мана шу иккита катта темирйўл бўлса, биз ҳам тариф орқали манфаат кўрадиган давлатга айланамиз, бировга қарам бўлмаймиз», — деди президент.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон давлат идораларига 213 минг еврога тенг техник жиҳозларни топширди
18 август 2023, 11:46

Европа Иттифоқи Ўзбекистон давлат идораларига 213 минг еврога тенг техник жиҳозларни топширди

Европа Иттифоқи молиялаштирадиган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистоннинг ДХХ Чегара қўшинлари, Божхона институти, Ташқи ҳамда Ички ишлар вазирлигига жами 213,3 минг еврога тенг техникаларни топширди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини ошириш ва ҳамкорликни муҳокама қилди
18 август 2023, 10:29

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини ошириш ва ҳамкорликни муҳокама қилди

2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,3 фоизга ўсиб, 215,8 млн долларга етди, дея хабар қилинди ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Чўлпонотадаги йиғилишида. Томонлар бу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди
18 август 2023, 09:57

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

Қорақалпоғистонга молия вазири тайинланди
18 август 2023, 08:49

Қорақалпоғистонга молия вазири тайинланди

Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.

Музаффар Рашидов Қибрай туманига ҳоким бўлди
18 август 2023, 08:28

Музаффар Рашидов Қибрай туманига ҳоким бўлди

Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди
17 август 2023, 20:00

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди

2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди
17 август 2023, 17:34

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
17 август 2023, 16:31

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 август 2023, 16:16

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:57

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади
17 август 2023, 15:31

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди
17 август 2023, 08:34

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 17:17

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди
16 август 2023, 15:12

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги
16 август 2023, 12:47 1

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 11:49

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг