Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.
Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.
Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.
Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.
«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.
Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.
Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.
Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.
Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг