Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.
Ҳозирда Navruz турар-жой мажмуасида жойлашган хонадонларни қулай шартларда харид қилиш мумкин.
АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.
Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди. Бунга Шавкатбек Иргашев, Фарход Абдуллаев ва Бохадир Абдувалиевларнинг қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмагани, аҳоли билан мулоқот қилмагани сабаб бўлган.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди. Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.
Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.
Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. «Эксплуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз»га тегишли», — деди у.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.
Президент Тошкентдаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 млрд сўмдан маблағ ажратишни тасдиқлади. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва қаттиқ совуқдан зарар кўрган муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлашга йўналтирилади.
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг