Сиёсат

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
23 июль 2024, 16:54

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг янги тайинланган элчиси Манфред Ҳутерердан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди
21 июль 2024, 20:59 1

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди

Яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган Шерзод Ибрагимов фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифалар таълим муассасалари олди, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсиз тизим яратиш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши «муросасиз курашиш» ва бошқалардан иборат бўлади.

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди
19 июль 2024, 23:42

Намангандаги 10 та туман ҳокимлари рақобатга зид қарорлар имзолагани аниқланди

Рақобат қўмитаси Наманган вилоятининг 10 та тумани ҳокимлари бозорда рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишига олиб келувчи қарорлар имзолаганини аниқлади. Ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди, ҳокимликлар огоҳлантирилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари биринчи хонимлар билан Хивани айланди (фото)
19 июль 2024, 16:54

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари биринчи хонимлар билан Хивани айланди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров биринчи хонимлар ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади
19 июль 2024, 12:58

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
19 июль 2024, 12:47

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди
18 июль 2024, 18:04

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди

Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»
18 июль 2024, 17:52

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»

Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)
18 июль 2024, 12:55

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)

Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Фото.

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди
18 июль 2024, 11:04

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
18 июль 2024, 02:23

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди
18 июль 2024, 02:00

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 июль 2024, 22:00

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, «Ўзтўқимачиликсаноат» собиқ раиси Илхом Хайдаров ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимини тарк этган Раҳматилла Нуримбетов ўрнини эгаллайди.

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17 июль 2024, 12:23

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши ва қатор қўшма тадбирларда қатнашиши кутилмоқда.

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади
17 июль 2024, 12:21

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади

Қурилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилади ва ваколатлари кенгайтирилади. Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди
17 июль 2024, 12:09

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Биринчи ўринбосар Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди
17 июль 2024, 11:05

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди

Президент бош вазирнинг 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ва 10 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
14 июль 2024, 13:15

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади. Президент унга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент даромад солиғининг ярмини туман бюджетларида қолдиришни таклиф қилди
13 июль 2024, 00:28

Президент даромад солиғининг ярмини туман бюджетларида қолдиришни таклиф қилди

Президент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқишни буюрди. Бу орқали туманда манфаат кўпайиши, тадбиркорлар соядан чиқиши кутилмоқда. Ҳозирда кўплаб вилоят ҳокимликлари ЖШОДСнинг катта қисмини ўзларида сақлаб қолади.

Камбағалликни қисқартириш Ижтимоий ҳимоя агентлиги зиммасида бўлади
12 июль 2024, 14:24

Камбағалликни қисқартириш Ижтимоий ҳимоя агентлиги зиммасида бўлади

Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя масаласи Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зиммасига юкланади, деди президент. Ҳозир камбағаллик масалалари билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шуғулланади, олдин бунга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жавоб берган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг