Жамият

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
29 август 2024, 09:08

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

Эндиликда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилинади. Илгари бундай норма мавжуд бўлмаган.

ОТМларнинг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинди
28 август 2024, 23:47

ОТМларнинг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинди

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда. Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.

28 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 август 2024, 23:31

28 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Мустақиллик байрамида хавфсизлик учун жавобгар 30 минг ходим, «Толибон»нинг авиатехникалар Ўзбекистонда қолишига эътирози, фестиваль ўтказиш йўлни асфальт қилишдан муҳимроқлигини айтган вазир, олимпиячиларга мукофот топширган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ўқитувчиларнинг маоши қачон 1000 долларга етади?» Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жавоби
28 август 2024, 23:12

«Ўқитувчиларнинг маоши қачон 1000 долларга етади?» Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жавоби

ММТВ раҳбари Ҳилола Умарова ўқитувчиларнинг маоши қачон 1000 долларга етиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Ҳозирда 6000 дан ортиқ ўқитувчи (1,1%) бонуслар билан қўшганда шундай маош олади. Вазир ўринбосари Темуржон Комилов барча ўқитувчилар бир вақтда 1000 доллар олишининг иложи йўқлигини айтди.

Зўравонлик қурбонлари учун ҳимоя ордери онлайн берилади
28 август 2024, 20:40

Зўравонлик қурбонлари учун ҳимоя ордери онлайн берилади

Ҳукумат зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордери бериш тартибини янгилади. Энди у профилактика инспектори томонидан зўравонлик аниқланган ва давлат хизматлари портали орқали тўлдирилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади.

Тошкент метрополитени бешта бекатнинг ўн йиллар аввал қурилиши тугалланмаган вестибюлларини очади
28 август 2024, 20:22

Тошкент метрополитени бешта бекатнинг ўн йиллар аввал қурилиши тугалланмаган вестибюлларини очади

Тошкент метрополитенининг «Миллий боғ» бекатида иккинчи вестибюлни очиш ишлари бошланди. Аввалроқ метрополитен ҳукумат бешта станциянинг бир неча ўн йиллар олдин фойдаланишга топширилган пайтда қурилиши тугалланмай қолган иккинчи чиқиш йўлларини очишга рухсат берганини маълум қилганди.

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков
28 август 2024, 19:58 1

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди Озодбек Назарбеков.

Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди
28 август 2024, 18:06

Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди

Фанлар академияси президенти, физик олим, профессор Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид бўлган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ҳам ишлаган.

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади
28 август 2024, 14:19

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади

Ўзбекистонда пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.

Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлаш учун 30,7 минг ходим жалб қилинади
28 август 2024, 11:48

Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлаш учун 30,7 минг ходим жалб қилинади

Ўзбекистонда ўтказиладиган Мустақиллик байрами тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 30 696 нафар ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ФВВ, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилади.

Terminal бизнес маркази офис майдони савдоси бошланганини эълон қилди
28 август 2024, 11:00

Terminal бизнес маркази офис майдони савдоси бошланганини эълон қилди

Тошкентдаги «Жаҳон савдо маркази» консепциясига эга Terminal бизнес марказида офис майдонларини сотиш бошланди.

Миграция агентлиги Латвия ва Бельгиядаги бўш иш ўринлари ҳақида эълон берди
28 август 2024, 10:46

Миграция агентлиги Латвия ва Бельгиядаги бўш иш ўринлари ҳақида эълон берди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилаётганини маълум қилди. Ойлик иш ҳақи — 1100 евро. Бельгияда эса автомеханик ва автотехниклар учун вакансия мавжуд, иш ҳақи — 2100 евро.

Фото: Самарқандда ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивали
28 август 2024, 10:21

Фото: Самарқандда ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивали

Регистон майдонида ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивалида 80 га яқин давлатдан 300 дан зиёд вакил қатнашмоқда. 27 август куни 14 та мамлакат иштирокчилари кўрик-танлов доирасида чиқиш қилди. «Газета.uz» тадбирнинг иккинчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

Гулистонда Yandex Go иш бошлади
28 август 2024, 09:54

Гулистонда Yandex Go иш бошлади

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри Ўзбекистонда Yandex Go такси хизмати ишга тушган 14-шаҳар бўлди. Саёҳатнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди
28 август 2024, 09:31

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган уч бола (17, 12 ва 2 ёшда) Ўзбекистонга қайтарилди.

Саудия Арабистонида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
28 август 2024, 09:10

Саудия Арабистонида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Февраль ойидан буён Макка шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган ва виза муддати тугаган фуқаронинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам кўрсатилди. У ва унинг ўғли шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлиги ҳар йили баҳоланади
28 август 2024, 09:07

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлиги ҳар йили баҳоланади

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади. Кенгашлар фаолияти самарадорлиги эса ҳар йили баҳолаб борилади. «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни янги механизм ва шакллар билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

27 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 август 2024, 22:13

27 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий транспортлар тақдири, Humo’ни хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи бўлаётган Қозоғистон компанияси, бир қатор туманларга тайинланган янги ҳокимлар, ваниҳоят қабул қилинган рақамли далиллар тўғрисидаги қонун ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Андижондаги цемент заводи инсофсиз рақобат учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди
27 август 2024, 20:49

Андижондаги цемент заводи инсофсиз рақобат учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводи билан боғлиқ текширувни якунлади. Компания биржа савдоларида демпинг ва рақобатни чеклагани учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди.

Тошкент метросининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юзага келди
27 август 2024, 20:31

Тошкент метросининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юзага келди

Метрополитеннинг «Ўзгариш» бекатида рельсдаги қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келди. Ҳолат 4 дақиқада бартараф этилди ва ҳаракат тикланди. Ёнғинда ҳеч кимга жароҳат етмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг